Главная » 2011 » Октябрь » 27 » ULUGBEK QODIROV SEVIB QOLLI
18:02
ULUGBEK QODIROV SEVIB QOLLI
3500


Ишонмайсизми? Наилож, тез кунларда бунга гувоҳ бўласиз. Улуғбекдай келишган ва забардаст йигитни бошини айлантирган ўша уддабурон қиз ким экан дея ўзингизга савол бераётгандирсиз? Албатта бу Лолада. Улар яна биргаликда навбатдаги фильмга хамкорликда бирга суратга тушишди. Ушбу фильмнинг номи "Жодугар” деб номланади. Лола ушбу фильмда ижобий маънодаги жодугар образини талқин этди. "Ёндиради куйдиради” фильмида ҳам Улуғбек билан Лолани бирга кўрган томошабинлар ушбу фильмда буткул ўзгача образларда кўришлари мумкин. Ахир ушбу фильм мистик драма жанрида суратга олинди. "Ёндиради куйдиради” фильмида лолани бадавлат хонадоннинг эркатой қизи сифатида кўргандингиз. Бу сафар эса Лола табиб қиз образида гавдаланади. У табиб сифатида хамма инсонларни даъволайди. Унинг ноёб қобилиятидан атрофдаги инсонлар хайратга тушишади. Улуғбек Қодиров эса бемор  йигит ролини ижро этди. Лола уни нафақат табобат билан балки соф муҳаббати билан ҳам даъволайди. Хуллас, йилнинг энг шов шувли фильми сифатида эътироф этилаётган ушбу фильмни тез кунларда юртимиз кинотеатрларида кутиб оламиз. Шунингдек фильмда Яйра Абдуллаева, Отабек Мусаев, Тоҳир Саидовлар ҳам иштирок этишган. Фильм режиссёри Лиза Карали. Фильмнинг сценарий муаллифи Нодира Маҳмудова. Фильм продюссери эса Руслан Мирзаев. Оператор Умид Маликов. Ушбу фильмда Лолани янги қирралари очилган дейди фильм режиссёри.
"Мажрух” хамда "Ёндиради куйдиради” фильми ижодкорларининг навбатдаги туҳфаси ҳам одатдагидек оммабоп бўлишига ишонамиз.

Категория: Har-Xil | Просмотров: 616 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 2
0  
2 akromjon   (28.10.2011 00:44) [Материал]
BAXTINI BERSIN 079

0  
1 akromjon   (28.10.2011 00:44) [Материал]
OMAD TILLAB QOLAMAN ca9d5eb99c96270dea89278de14def9a

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]