Главная » 2011 » Май » 5 » To'pga muhabbat va futbol ekalogiyasi..!!
21:25
To'pga muhabbat va futbol ekalogiyasi..!!







Муҳаббат – мулзам, мислсиз, миқёссиз тушунча. Тўпга муҳаббат – футболга ишқибозликнинг олий намунаси. Тўпга – муҳаббат – замонавий, айни пайтда умуминсоний қадрият.

Футбол, унинг асосий элементи бўлмиш тўп бугун шундай ўзига хос миссияни бажармоқда. Бу дунёда тўпга муҳаббат кўзи билан боқувчилар қанчалар кўп бўлса, унга тирикчилик, талончилик воситаси сифатида қаровчилар ҳам шу қадар бисёр. Шу маънода энди «футбол экаологияси» тушунча-бирикмасига эҳтиёж сезилмоқда.

Куни кеча «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ОЧЛ гуруҳ босқичининг навбатдаги турида иштирок этишди. «Пахтакор» худди Эрон сафаридаги каби Саудия Арабистонида ҳам ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборди. Фарқи шуки, бу сафар рақиб дарвозаси ишғол этилмади. Иштиёқ, муҳаббат қанчалар кучли бўлмасин, ёш «пахтакорчи»лар араб футболига хос шиддат ва эҳтирос қаршисида ожиз қолишди. Назаримизда, ёш истеъдодлар қалбидаги тўла муҳаббат озорланди. Чунки бугун «Пахтакор» бир ниҳол кабидир. Одатда ниҳол улкан дарахтга айлангунга қадар алоҳида парвариш қилинади. Энг асосийси, ниҳолларни синишдан, синдирилишидан асраш зарур. Хавотиримиз шуки, халқаро майдондаги йирик мағлубиятлар ғайрат-шижоатга тўлиб турган ёш пахтакорчилар шаштини синдириб қўймасмикан?! Ахир, ота-боболаримизнинг «тенг-тенги билан…» деган пурмаъно нақли бор. Маълумки, спортнинг кураш турида вазн муҳим аҳамият касб этади. Курашда вазни бир-бирига муносиб рақиблар беллашадилар. Шу усул билан ёш ва вазни енгил курашчилар майиб бўлишдан сақланади. Биз «Пахтакор» мутасаддиларининг эзгу мақсадларини яхши тушуниб турибмиз. Улар ёш футболчиларни тезроқ тажриба ортиришларини, улғайишларини истайдилар. Европа футболидаги дадил қадамлар уларни шунга ундаяпти. Бироқ бу борада «Пахтакор»да бир оз меъёр бузилгандек. Тўғри, Арсен Венгер ёки сэр Алекс Фергюсон «Пахтакор» футболчиларидан ҳам ёшроқ истеъдодларни энг муҳим учрашувларда майдонга туширмоқда. Аммо таъкидлаш жоизки, «Арсенал» ёки «МЮ» таркибидаги ёшлар ҳамиша ёнларида Фабрегас ва Рио Фердинанд каби бир неча тажрибали футболчилар болигини ҳис этиб туришади ва шу омил боис ўзларини эркин сезишади. Мағлубиятлар уларнинг ўйинига салбий таъсирини ўтказмайди. «Пахтакор»да эса бундай эмас. Мураббийлар уч-тўрт тажрибали футболчи хизматидан гоҳ мажбурий, гоҳо ихтиёрий тарзда фойдаланишмаяпти. Бу кетишда «+ош қўяман, деб кўз чиқариш» жараёни рўй бермайдими? Демоқчимизки, севимли жамоамиздаги авлодлар алмашинуви оптимал ҳолатда борилса! Ёш футболчилар кучли рақибларга қарши тўп суришдан, мухлислар эса «Пахтакор» марказий стадионига келишдан безиб, безиллаб қолишмаса бўлгани! Умуман олганда, биз «Пахтакор» жамоасида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз ва бу жараёнга алоҳида тадқиқот манбаи сифатида қараймиз.

«Бунёдкор»нинг «Ал-Ваҳда»га қарши ўйини ғоят мароқли бўлди. Кўплаб мухлислар, ҳатто «Бунёдкор» футболчилари ҳам ўйин тугашини сабрсизлик ва асабийлик билан кутишди. О, сўнгги дақиқаларда «Ал-Ваҳда» голидан омон чиқиш нақадар қийин кечди футболчиларимизга! +изиғи, улар бошидан кечираётган қийинчилик бизга ҳузур бағишлади. Тўпни дуч келган томонга тепиб бўлса-да, ҳисобни сақлаб қолиш мумкин экан-ку! Не десак ҳам «Бунёдкор» бунинг уддасидан чиқди. Бизни жамоадаги жаноовар кайфият хушнуд этди. Умид шуки, «Бунёдкор» келажакда бундай вазиятларни профессионал жамоаларга хос тактик услуб билан ўтказади. Бу, албатта, аниқ тўп узатиш, кучли техник ва руҳий тайёргарлик билан боғлиқлиги барчамизга маълум. «Бурёдкор» футболчилари эса бу борада бошқалардан кам эмаслар ва кам бўлмайдилар ҳам! «Ал-Ваҳда» дарвозасига урилган ҳар учала гол бизни шундай фикр айтишмизга асос беради. Аввалари клубларимиз, ҳатто миллий терма жамоамиз ўйинларида ҳам қандайдир омад ёхуд тасодиф боис урилган голлар кўп кузатиларди. Бу сафар ундай бўлмади. Ҳар учала гол рақиб жарима майдонидаги тезкор комбинациялар туфайли урилди. Айниқса, Трифунувочнинг 2-голни рақиб жамоанинг бир неча футболчиси қуршовида турган ҳолда уришидан еврофутбол ҳавосини туйгандек бўлдик. Тўпни аниқ узатиш, узатилган тўпни аниқлик билан топиш-ҳис қилиш мумкин экан-ку! Шу ўринда «Бурёдкор» дарвозасига урилаган гол сабабини фақат Саҳоб Жўраев хатосига боғлаб қўймасликни айтиб ўтмоқчимиз. Ўша вазиятда Шейхи ва Матар ёнида Жоржевичлар туришганди. Афсуски, улар Саҳоб Жўраев йўл қўйган хатодан – бир онда рўй берган кескинликдан кеч хабар топишди. Шу сабаб рақиб футболчиларига қаршилик кўрсатишолмади. Демак, «Бурёдкор»да майдонда рўй бераётган воқеликни кузатиш ва ўқиш жараёнига қўшимча эътибор лозим.
Қувонарлиси, «Насаф»нинг ОФК кубоги учун музаффар юриши давом этмоқда. «Шўртан» эса ҳамон мавҳумлик оғушида. Бироқ бу мавҳумлик бағрида умид шуълалари порламоқда. «Шальке-04» Фергюсон муғомбирликлари, йўқ, мўъжизалари боис шалвираб қолди. «МЮ» германиялик футбол мухлисларини маъюс торттирди. Айтиш жоизки, бу маъюслик можаро ёки мунозара натижаси эмас. Бу маъюслик юксак маҳоратга тан бериш, қойил қолишдир. Афсуски, бундай фикрни «Барселона»-«Реал» учрашувига нисбатан айтиб бўлмайди. Моуриньо «синдром»и ҳамон еврофутбол ҳавосини бузишда давом этмоқда, футболнинг адолатли дунёсига адоват нигоҳ ташламоқда. Бинобарин, футбол ҳам экологик ҳимояга муҳтож бўлмоқда.
Категория: Спорт | Просмотров: 718 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 1
0  
1 nasri   (06.05.2011 02:27) [Материал]
angry

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]