Главная » 2011 » Апрель » 24 » Реал»га бошқа Кубок топширдилар
08:50
Реал»га бошқа Кубок топширдилар




Кеча жуда қийин ўтган Испания кубогининг финалида ғалабага эришган мадридлик футболчиларга кубокни Мадридга бутун ҳолида олиб келиш насиб этмади.

Гап шундаки, ғалабани нишонлаш мақсадида усти очиқ автобусга чиқиб олган мадридлик футболчилар, хусусан, Серхио Рамос кубокни боши узра кўтариб ўз хурсандчилигини намойиш этмоқчи бўлади. Бироқ беҳосдан кубок унинг қўлидан тушиб, оддий қилиб айтганда, "автобуснинг тагига кириб кетади". Рамос айнан автобуснинг бош қисмида турган эди.

Табиийки, автобус остида қолиб кетган кубок парча-парча бўлиб кетган. Шундай қилиб, Моуриньо шогирдларига кубокни бутун ҳолида Мадридга олиб бориш насиб этмади. Ушбу ҳодисани тасвирга олишга ҳам улгуришган.

Мадриднинг "Реал” клуби Испания Кубогида ғолиб чиққандан сўнг, ғалабани мухлислари билан нишонлаш учун усти очиқ автобусда Мадрид кўчалари бўйлаб айланишга чиққан эди. Ўша вақтда Кубок Серхио Рамоснинг қўлларидан тушиб кетган ва автобус ғилдираклари остига тушган.

Шундан сўнг, бундай кутилмаган ҳолатлар учун махсус тайёрлаб қўйилган заҳира Кубоги "Реал” клубига топширилган. Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ўн саккиз йилдан буён илк марта Кубокни қўлга киритган эдилар.
Категория: Новости | Просмотров: 517 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 2
0  
2 _Ro_man_tiC_   (24.04.2011 09:07) [Материал]
angry angry angry angry angry

0  
1 _Ro_man_tiC_   (24.04.2011 09:07) [Материал]
eeee nega topshiriladi beburushlar o'zlari sindirdiyuuuu

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]