Главная » 2011 » Апрель » 28 » Птичье молоко shirinligini tayyorlanishi
19:15
Птичье молоко shirinligini tayyorlanishi


"Птичье молоко" (ўзбек тилида "Қуш сути" ёки "Анқонинг уруғи") Совет Иттифоқи даврида энг машҳур тортлардан ҳисобланиб уни рецепти 1978 йилда Москва шаҳридаги "Прага" ресторани уста-қандолатчиси В. М. Гуральник тарафидан иҳтиро қилинган. Ўзбекистонда ўша даврларда бу тортни Зарафшон ресторани қандолатчилик цехидан навбатга туриб ҳарид қилса бўлар эди. Торт бисквит ва уни устига қуйилган оппоқ ва майин суфледан иборат. Суфле устига шоколад қуйилиб безатилади.

МАСАЛЛИҚЛАР:


1. Хамир:
80 гр шакар
80 гр сариёғ
2 та тухум
120 гр ун
0.5 чой қошиқ разрыхлитель
ванилин

2. Суфле:
450 гр шакар
270 мл сув
1 чой қошиқ агар-агар
200 гр сариёғ
100 гр қуюлтирилган сут (сгущ. молоко)
3 та тухум оқи
пичоқ учида лимон кислотаси

3. Шоколадли глазурь:
100 гр қора шоколад
100 мл қаймоқ

ТАЙЁРЛАНИШИ:


1. Бисквит


1. Сариёғ билан шакарни идишги солиб...


2.кўпиртириб оламиз.


3. Тухум қўшиб яхшилаб аралаштиришда давом этамиз.


4. Ун, разрыхлитель ва ванильни аралаштириб туриб уни ҳам тухумли аралашмага соламиз.


5. Пишириқ қоғозига қолипни қўйиб туриб айлана чизиб оламиз.


6. Айлана ичига хамирни солиб 180 С даражагача қиздирилган духовкада 10 дақиқа атрофида пишириб оламиз.


7. Қолипни четини пишириқ қоғози ёки маҳсус целофан билан ўраб чиқамиз ва ичига бисквитни соламиз.

2. Суфле
1. Сариёғ ва қуюлтирилган сутни идишга солиб...



2. яхшилаб аралаштириб оламиз


3. Алоҳида идишда қиёмни тайёрлашни бошлаймиз.

Бунинг учун шакар, сув ва агар-агарни яхшилаб аралаштириб олиб овловга қўямиз.

Қиёмни 20 дақиқа ичида паст оловда аралаштириб туриб қайнатилади.



4. Қиём қайнаётган вақтда алоҳида идишда тухум оқига лимон кислотасини қўшиб кўпиртиришни бошлаймиз.

Тухум оқи яхшилаб кўпиргач тайёр қиёмни ингичка қилиб унинг устидан қуймиз. Шунда тухум оқини тўхтамастан аралаштириб туриш керак.

Муҳим: Қиём 10 дақиқача қайнаб чиққач тухумни оқини кўпиртиришни бошласангиз иккалови ҳам бир вақтнинг ўзида тайёр бўлади.



5. Қиём солиб бўлгач яна 3 дақиқа кўпиртилади.


6. Тайёрлаб қўйилган сариёғ ва қуюлтирилган сут аралашмасини кўпиртирилган тухум оқига солиб қўлда яхшилаб аралаштирамиз.


7. Тайёр бўлган суфлени қолипдаги бисквит устига қуйиб совутгичга бир неча соатга қўямиз.

3. Шоколадли глазур:
Қаймоқни илитиб туриб майдаланган шоколадни солиб эритиб олинади.
Музлаган тортни қолипдан чиқариб, унинг устидан тайёр бўлган шоколадли глазурни қуямиз.
Қуйилган глазурни пичоқ ёрдамида текислаб оламиз.

Торт тайёр. Ёқимли иштаҳа!

Категория: Oshxona | Просмотров: 585 | Добавил: SuperBoy
Всего комментариев: 4
0  
4 SuperBoy   (29.04.2011 18:56) [Материал]
муниска емас ман койувдим sad sad sad sad

0  
3 QoRaKoZ   (29.04.2011 14:33) [Материал]
smile smile

0  
2 QoRaKoZ   (29.04.2011 14:33) [Материал]
рахмат зор нарса экан а

0  
1 marka   (29.04.2011 12:28) [Материал]
Рахмат Муниска сизга.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]