Главная » 2011 » Май » 5 » Осмон дарахти” 634 метр!
21:13
Осмон дарахти” 634 метр!


Худди шу ном билан аталадиган Токио "Sky tree” телеминорасининг қурулиши бошланганлигига 2 йилу 8 ой бўлди. Япониянинг шимолий шарқида юз берган зилзилага қарамай, кўзланган баландлик 634 метрга етди! Телеминора баландлиги ўз вақтида кўзланган маррага етганлиги учун қурувчиларнинг кўнгли шод.
Телеминора қурулиши 11 март куни юз берган зилзилада зарар кўрмади ва жароҳат олганлар бўлмади. Зилзилалар давом этаётган вақтда кранларнинг иш жадвалларига ўзгартиришлар киритилди. Зилзила куни тушки соат 13:34да телеминора қурувчилари 634 метрлик баландлик маррасини забт этишди. Қурилишни кўргани келганлар эсдалик учун суъратга олишди.
Sky tree телеминораси баландлиги жиҳатидан Гуанжоу телеминорасидан ўзиб дунёдаги энг баланд телеминора деган номни қўлга киритди. Хитойнинг Гуанжоу телеминорасининг баландлиги 600 метрни ташкил қилади. Токио "Осмон дарахти” 2012 йилнинг баҳорида ишга тушиши кўзда тутилган.

Категория: Har-Xil | Просмотров: 496 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 1
0  
1 nasri   (06.05.2011 02:30) [Материал]
bu juda havfli masmi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]