Главная » 2011 » Май » 19 » НУЖ ҳалокатининг сири ошкор этилди
07:44
НУЖ ҳалокатининг сири ошкор этилди





НУЖ ҳалокатининг сири ошкор этилди

ФБР (Федерал қидирув бошқармаси) 1947 йилда Роуэлл 

музофотида (АҚШ) содир бўлган НУЖлар билан боғлиқ воқеа 

тафсилотларини ошкор этди.

Шу пайтга қадар бу ерда ўзга сайёраликлар кемасининг ҳалокатга учрагани 

ва уларнинг танаси ёриб кўрилгани ҳақидаги шов-шувлар роса авж олган, 

АҚШ маъмурияти эса, бу фикрни рад этиб келарди дея хабар беради 

"Вести". Айни пайтгача, кўпчилик бу ҳодисани оддий миш-мишдан бошқа 

нарса эмас деб ҳисоблаб келарди. Яқинда 1950 йилда қайд этилган ҳужжат 

омма эътиборига ҳаволда этилди. Унда номи ҳозирча сир тутилаётган бир 

ФБР агентининг 1947-йилда саҳрода учта учар ликобча топилгани, уларнинг 

ичида кумушранг кийимда, бўйи бир метр келадиган одамсимон 

мавжудотлар мурдаси бўлгани ҳақидаги маълумотлари жой олган. «Мен 

машинам билан саҳрода келаётганимда дисксимон, диаметри 25-30 фут 

келадиган метал жисмга кўзим тушди. Шу пайт бошқа ходимлар ҳам объектни 

ўраб олишди. Мен борганимда ерда ётган ғалати жонзотлар жасадини 

томоша қилишаётган экан.Уларнинг бошлари думалоқ, кўзлари кичкина, 

сочлари эса йўқ эди. Танаси бошига нисбатан анча кичкина, эди. Кийимлари 

оч кулранг. Камар ва тугмалари ҳам кўринмасди. Афтидан уларнинг ҳаммаси 

эркаклар эди. Биз жасадларни кўраётганимизда офицер бизнинг 

кимлигимизни сўради, Шу пайт бир офицер келиб, менинг кимлигимни 

сўрашди. Кейин бошқа ҳарбийлар ҳам етиб келиб, бу ҳақда ҳеч кимга оғиз 

очмасликни ва бу ерда кетишни талаб этди», - дея ҳикоя қилганди анча пайт 

ўтганидан кейин Федерал мелиорация хизмати Грейди Барнетт. У 1947 йил 

июлда Нью-Мексико штатида, Роуэлл яқинида ҳодисанинг гувоҳи бўлган. 

Ошкор этилган махфий ҳужжатда ердаги радарларнинг таъсирида мазкур 

ҳалокат юз бергани қайд қилинган



Категория: Новости | Просмотров: 737 | Добавил: _Ro_man_tiC_
Всего комментариев: 2
0  
2 NIGORA   (20.05.2011 23:10) [Материал]
surprised surprised surprised

0  
1 sher_lev   (19.05.2011 14:22) [Материал]
surprised surprised

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]