Главная » 2011 » Апрель » 28 » Норвегиядаги ҳарбий ўзбек қизи
09:14
Норвегиядаги ҳарбий ўзбек қизи





Норвегия Қироллиги ҳарбий қуролли кучлари сафида асли Ўзбекистонлик Шириной Зафармирзо деган юртдошимиз хизмат қилиши ҳақида эшитганимда дастлаб қулоқларимга ишонмадим. Ватандан йироқда, узоқ шимол мамлакатида, ўзбек фарзандини, яна қиз болани ҳарбий бўлиб ишлаши ҳақиқатдан ноодатий ҳол эди. Марҳум ҳуқуқ ҳимоячиси Абдуманноб Пўлатовнинг ўғли АҚШ ҳарбий кучларида узоқ йиллардан буён хизмат қилишини эшитган эдим. Лекин, Европа давлатларидан бирида ўзбек қизини ҳарбий соҳада ишлаётгани мен учун янгилик эди 



Ҳарбий хизматга ўзи қаттиқ қизиққани учун тинимсиз спорт билан шуғулланиб келди. Мени билишимча уч маротаба ҳарбий хизматга бориш учун имтиҳон топширди. Ҳақиқий имтиҳонни хизмат жойида топширибди. Чанғида тоғлардан ҳар биттаси битта ченани судраб "марш бросок” синовидан ўтган, қурол яроқларни ўзи билан кўтариб… Сўнг музлар билан қопланган сув ҳавазасини кечиб ўтиш сингари амалларни бажарганидан кейингина ҳақиқий солдат деб қабул қилиниб "голубой берет " шапкачаси олиб келди. Алалхусус, бу қизим мени фахрим, ифтихорим, деб ҳисоблайман”.

Зафармирзо Исҳоқовнинг бу мактубидан сўнг, менда Норвегия қироллиги ҳарбий қуролли кучлари сафида хизмат қилаётган Шириной Зафармирзо ҳақида бирор нарса ёзиш истаги туғилди.Шу сабабли Зафармирзо акага мактуб ёзиб, оила аъзолари, жумладан Шириной ҳақида кўроқ маълумот беришлари илтимос қилдим. Орадан кўп вақт ўтмай йўллаган мактубим ва юборган саволларимга жавоб келди.

"Ассалому алайкум Юсуфжон !
Мен сиздан жуда тез жавоб олганимдан жуда хурсандман. Қизим ҳақида маълумотлар қуйидагича, деб бошланарди мактуб. – Биз Ўзбекистондан чиққан пайтимизда, яъни 1998 йил 22 августида қизим эндигина 7 ёшга тўлган эди. Қизим 1991 йил 14 августда туғилган. Мени оилам билан Москвага келишимга ХЮМАН РАЙТС ВАТЧ ва АМНЕСТЕ ИНТЕРНЕЙШЛ халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ёрдам беришган. Бизга Москва шаҳридан барча қулайликлари билан 2 хоналик уй, беришди. Ҳар ой емоқ ичмоққа, дори- дармонга ва бошка чиқимлар учун 200 америка доллари бериб туришди. Биз шундай килиб 1 йил-у 1 ой деганида Норвегияни Levanger шаҳрида икки этажлик уйга кўчиб келдик”.






Энди Шириной Зафармирзонинг мен юборган саволларга ёзган жавоблари билан танишинг:

-Нима учун айнан ҳарбий хизматни танлаяпсиз?

Шириной: -Кўрик танловда шу саволни қабул комисияси раиси, катта генерал ҳам берган. Бу саволингизга мени жавобим шундай: Мени учта ўғил бола акаларим бор. Мен қийин ишларни қилсам дам оламан. Аёллар ишларини ёқтирмайман.

-Келажакда ҳарбий бўлиб қолмоқчимисиз?

Шириной: -Келажакда ҳаётимни ҳарбий соҳасиз тасаввур қилолмайман. Баъзи қизларимиз кетадиган кунларини санайдилар. Уйга бориб, мазза қилиб хоҳлаган уст- бошларимни кияман, мазза килиб пивога тўяман, дейишади. Мен эса ҳозирданок сержантлик курсида ўқишга ариза бериб келдим. Кейинчалик бошка ўқишларни ҳам кўзлаб қўйганман. Дадам айтганларидек генераллик даражасигача ҳаракатимни тўхтатмайман.

Олис Норвегия Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган Шириной Зафармирзонинг мен юборган саволларга берган жавобини ўқиган киши, ундаги қатъият, тиришқоқлик ва жасоратни англаб етишига шак-шубҳа йўқ. Интилиш ва ҳаракат бор жойда албатта муваффақиятларга эришиш мумкин.

Нима ҳам дердик. Иқболинг ойдин бўлсин! Келажакда ўз орзу мақсадларингга эришишингга тилакдошмиз, Шириной!
Категория: Har-Xil | Просмотров: 812 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 2
0  
2 QoRaKoZ   (29.04.2011 14:36) [Материал]
озбек кизлари бошкачада

0  
1 islom   (28.04.2011 17:33) [Материал]
omadingni bersin olg`a o`zbegim

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]