Главная » 2011 » Май » 11 » Навоий кўчасидаги ярмарка ўрнида замонавий турар жойлар (Қурилиш майдонидан репортаж)
23:30
Навоий кўчасидаги ярмарка ўрнида замонавий турар жойлар (Қурилиш майдонидан репортаж)



Ўтаётган ҳар бир кун бизни энг азиз, энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 20 йиллик тантаналарига тобора яқинлаштирмоқда. Мазкур сана муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб кенг қамровли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, пойтахтимиз янада гўзал, замонавий ва бетакрор қиёфа касб этиб бораётир.

Маълумки, яқинда Пойтахтимизнинг Навоий кўчасида жойлашган савдо ярмаркаси кўчирилганлиги хақида хабар берган эдик. Ҳозирда мазкур ердан кўчган тижоратчилар собиқ "Малика” фабрикаси ҳудудида ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда. Хўш аввалги ярмарка ўрнида нима барпо этилади, деган савол ҳамюртларимизни ўйлантираётгани табиий. Ушбу саволларга ойдинлик киритиш мақсадида қурилиш давом этаётган ҳудудга йўл олдик.

Бу ерга келганимизда ярмарка жойлашган ҳудудда жуда катта бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилганини гувоҳи бўлдик. Қурилиш ҳудудидан бир неча штаблар ташкил этилган бўлиб қурилишни бошлаб юборган пудрат корхоналари ишни фаол тарзда юритишяпти.

Айни пайтда мазкур ҳудудда ҳар бири етти қаватли, саккизда турар жой биноси қурилиши жадал олиб борилмоқда. Шу йилнинг апрель ойидан қурилиши бошлаб юборилган. Мазкур иншоотлар навбатма-навбат истиқлол байрами арафасида, тантаналар давом этаётган кунларда фойдалаишга топлириши кўзда тутилган. Ҳозирда мазкур қурилиш майдонида ерни пойдевор қуришга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, уйларнинг лойиҳа ва сметаси "ТошкентбошпланЛИТИ” Давлат унитар корхонаси томонидан тузилмоқда. Мазкур биноларнинглойиҳаси майнинг ўрталарида қурувчилар қўлида бўлади.

Бу ерда қурилиш ишлари олиб бораётган пудратчи корхоналар вакиллари билан суҳбатлашиб, қурилаётган иншоотлар хусусида маълумот олишга ҳаракат қилдик. Маълумотларга қараганда, уйларнинг девор сирти жигарранг ва оқ гранит тоши билан қопланади. Иншоотларнинг биринчи ва иккинчи қавватларида савдо маиший хизмат кўрсатиш объектлари жойлашади. Биноларнинг ҳар бирида 40 тадан хонадон жойлашиши мумкин..

Мазкур турар жой биноларидан ҳар бирининг алоҳида бош буюртмачиси ва пудратчиси бор. Биринчи турар жой биносининг бош буюртмачиси "Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси бўлиб, унинг пудратчилари "Тошнефтгазқурилиш” ОАЖ ва "Ўзнефтьгазқурилиш инвест” акциядорлик компанияларидир. Мазкур бинонинг қурилиши шу йилнинг сентябрь ойида тугаланади.

Иккинчи турар жой биноси Давлат акциядорлик тижорат "Асака банки” буюртмасига биноан бунёд этилмоқда. Унинг қурилиши "Бунёд пласт қурилиш” МЧЖ бош пудратчи томонидан амалга оширилади.

Учинчи ва тўртинчи турар жойлар "Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан буюртма қилинган бўлиб, унинг қурилиши "Темур малик” МЧЖ пудрат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу биноларнинг қуриб битказилиши шу йилнинг октябр ойига мўлжалланган.

Бешинчи бино қурилиши Навоий тоғ-металлургия комбинатининг Зарафшон қурилиш бошқармаси пудраткорхонаси томонидан амалга оширилиб, унинг бош буюртмачиси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳисобланади.


Олтинчи турар жой биноси "Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси томонидан буюртма қилинган. Унинг қурилиш ишлари бош пудратчи "Қурилиш люкс” МЧЖ томонидан амалга оширилади.

Навбатдаги еттинчи турар жойнинг қурилиши га "Ўзсаноатқурилишбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки томонидан буюртма берилган. Бунда "Улкан қурилиш махсус сервис” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилади.

Сўнгги саккизинчи турар жой биносининг бош буюртмачиси "Алоқа банк” очиқ акциядорлик тижорат банки ҳисобланиб, унинг бош пудратчиси "Бинокор” масъулияти чекланган жамиятидир.

Ушбу биноларнинг қурилиш ишлари шу йилнинг август ойларида тугатилади. Замонавий меъморчилик ва бунёдкорларлик талаблари асосида қурилаётган ушбу бинолар шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшишига шубҳа йўқ.
Категория: Har-Xil | Просмотров: 736 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 2
0  
2 nasri   (12.05.2011 02:52) [Материал]
tongue tongue tongue tongue

0  
1 nasri   (12.05.2011 02:48) [Материал]
surprised surprised surprised surprised

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]