Главная » 2011 » Апрель » 9 » "Микроскоп FM” тақдим этади: Эстрада оламидаги ўғирликлaр
23:39
"Микроскоп FM” тақдим этади: Эстрада оламидаги ўғирликлaр

Қўшиқ юракларни ларзага келтиргувчи куч-қудратга эга. Уни тинглаб завқланамиз, дардлисига йиғлаймиз, шўхроғига рақсга тушамиз. У бизнинг қалбимизни ўғирловчи оҳанграбодир. Қалай энди, буёғи жуда файласуфона ибора бўлиб кетди-ёв. Нима дедингиз?!

Мавзуга қадам...


Телевизорда ҳар куни бир янги хонандани кўриб баъзида ўйлаб қоламан. Мен ҳам қўшиқ айтсаммикан?! Бинойидек овозим бор. Хонандалар тили билан айтгандай ўзимга яраша мухлислар орттирган бўлармидим?! Нима бўлганда ҳам орзуга айб йўқ дейишадику. Шундай қўшиқлар борки бир ҳафтага қолмай хитга айланиб улгуради. Ҳаттоки ёш болалар ҳам хиргойи қилишаётганини эшитиб қоламиз. Куй зўрми ёки қўшиқ матни. Шу ерга келганда ўйлаб ўйимга етолмайман. Лекин бир нарсани кашф этдим. Янги радио ихтиро қилдим. Унда фақат қалбингизни забт этган аслида ўғирланган қўшиқлар ижросини эшитишингиз мумкин. Бунақаси бўлмаган ҳали. Эшиттиришимизнинг номини "Ўғрини қароқчи урди” деб номладик.

Антиқа кўчирмакашлик

Демак, эшиттиришни тинглашни бошладик. Ана мусиқа бошланди. Дарҳол танидингиз-а куй ўғирлаш бобида устоз сифатидан тан олинган Анвар Санаев эканлигини. Эй, ҳиндча дейсизми, туркча дейсизми бу хонандага "чепуха”. Бир пастда ўзбекчалаштириб олади. Мухлисларини кўриб яшшавор шаввоз деб юбораман-эй. Ахир у бутун бир бошли стадионни тўлдириб ташлашга қодир хонандалардан бирида. Эндиги навбат иккинчи қўшиққа. У ижро этилиши билан юрагингиз "жиз” этди-а. Ҳа топдингиз, баракалла кўчирмакашлик бобида иккинчи ўринда турувчи Мавлуда Асалхўжаеванинг ўзи. Мана эшитяпсизми, туркча оҳанглар қолиб, халиги борку, ҳинд киноси "Куёв қидирилмоқда” фильмидаги машҳур қўшиқ. Шуни ўзбекчалаштириб олибди. Эҳ, Мавлудахон қанийди шу ҳиндлар ҳам сизнинг қўшиқларингизни ўзлаштириб олишса эди. Ҳа, майли орзуга айб йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда. Лекин қойилмане, шу "родной” синглингиз Гули Асалхўжаева бору, туркларнинг куйини ўғирлаб "ишқ бу дилни алами” дея куйлаб чиқибди. Ана ўзи ҳам бошланиб қолди. Ёшлар смс орқали шўхроғидан бўлсин дейишмоқда. Уларнинг ҳам сазаси ўлмасин. Ёшларбоп бўлса ёшларбопида. Жаҳонгир билан Рухшонанинг "Чегаралар” номли қўшиғи сизлар учун тингланг. Лекин нима учун айнан шу қўшиқни бераётганимизни биласизми. Чунки у ҳам "Ўғирланганлар” қаторида турадида. Илк бора ўзим асл вариантини эшитиб қолиб, шу қўшиқдан ёмон кўнглим қолиб кетди-да, ўзиям. Ушбу қўшиқ аслида Эрон қўшиқчиси томонидан куйланган экан. Ҳаттоки Филиппжон Кирикоров ҳам шу куйда куйлаган. Келаси сафар смс юборсангиз албатта эшиттирамиз. Жилмайиши ёқимли Алишер Файзни айтмайсизми. Туппа-тузук кўринган шу бола ҳам "ўғри” бўлиб ўтирибди-я. "Алвидо” номли қўшиғини Юрий Шатуновнинг мусиқасини ўғирлаб яратган. Ишонмадингизми. Унда бир тинглаб кўринг. Ўзингиз гувоҳ бўласиз. Бизда смслар кўпайиб қолди. Биз албатта ҳамманинг талабини имкон қадар бажаришга ҳаракат қиламиз. "Учар қиз” фильмидаги машҳур саунтрекни ижро этган Нилуфар Усмонова ҳам ушбу оҳангни турк хонандаси Рафет Ел Романнинг "Yalandi salindini” қўшиғидан кўчириб олган. Айтдима бунча учар қизлаб қолишди, деб бировнинг қўшиғидан "учириб” олишган экан-да. Лекин қўшиқ ёшлар орасида анча оммалашди. Шу радио зорманда ёмонда ўзи. Ўзи билмаган ҳолда ўша қўшиқларнинг асл ижроларини (ё туркчасини, ё ҳиндчасини, ё озарбайжончасини ...) бериб қўйишади. Ана ундан кейин тингловчи ҳам иккиланиб қолади. Бу ўзимизникими ёки... ўғирланганмикин деган сўзга истиҳола қилиб туришади, бечорагина мухлислар.

Қўшиқлар кетма-кетлиги

Халқимиз санъатсевар. Хонандалар доим эъзозда. Лекин хонандаларимиз уларга ўз ўғирликларини кўрсатишдан уялишмаябдида. Демак мана яна бир қўшиқ — "Афрўз” гуруҳининг "Керагимсан” қўшиғи. У ҳам Acsent –steeco Love сидан олинган. Эсиз оҳанглар. Миллатлар орасида тўғрироғи давлатлар орасида сарсону-саргардон. Шу ўринда сизлар учун қуйидаги кетма-кетликларни тавсия этамиз. Нилуфар Усмонова ва Отабек Муталхўжаевнинг "Майли-майли” қўшиғи Андре Банисодан, Паризоданинг "Бардошим” қўшиғи Сергей Лазеровнинг "Зачем придумали любовь” қўшиғидан, Динейранинг "Рақсга тушгин” қўшиғи корейсларнинг "Girls generaion” гуруҳининг "Genie” қўшиғини ўзлаштирилган вариантини тингланг.

Қайнонқина маълумот

Ёш хонанда Улуғбек Собировнинг «Кетарман» қўшиғи турк хонандаси Ахмед Қоя мусиқасидан, Жамшид Абдуазимов қозоқ хонандаси Бибит мусиқасидан, Шербек Шодиев «Жигитер» гуруҳининг мусиқасидан кўчирмакашлик қилингани аниқланди.

Хотима

Дунёда ҳар нарсани ўғирлаш мумкин. Лекин мухлислар қалбини ўзгалар оҳангини ўғирлаш билан забт этиш жуда ёмон иллат. Биз эмас ўзгалар биздан кўчиришаётганидан фахрланайлик.

Категория: Har-Xil | Просмотров: 664 | Добавил: SuperBoy
Всего комментариев: 1
0  
1 Oyimtila_Honimcha   (16.04.2011 08:49) [Материал]
ma'zilar shuni ham eplolmiydi dry

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]