Главная » 2011 » Июнь » 14 » "Kulgu choyhonamiz" davom etadi..?
22:03
"Kulgu choyhonamiz" davom etadi..?


Бугун эрталабдан хотин аканинг жағи очилди. Асабни эговлашни бошлади. Яна унга қараб "Эговхон” десам, жаҳли чиқади. Нима эмиш, бу йил қизимиз боғчада, ўғлимиз мактабда битирувчилар эмиш.

— Тушунтириброқ гапир, ўзи бошим тарс ёрилай деб турибди. Нималар деб минғирлаяпсан? Яна пул бер дейсанми? Нима учун? — дедим пул дейиши билан унга жаҳл қилиб.

— Э-э, нимасини тушунмайсиз, вой, нега тушунмайсиз? Сизга айтаяпман-ку битирувчи деб иккаласини ҳам.

— Тўғри, ўғлинг мактабни тугатяпти, ҳа қизинг мактабга энди чиқаяпти-ку?

— Эшитинг, қизингиз учун кейинги ой "хайр боғча” деган тадбир бўлади. Совғалар, гуллар, расмга тушиш ва бошқа ҳаражатларни ҳисоблаганда 60 минг сўм беришимиз керак. Ўғлингизга эса 100 минг кетаркан. Шунга пул беринг, деяпман-да!

— Эсингни еганмисан? Боғчадаги ёш болага 60 минг берасанми?

— Ҳамма берганидан кейин беришимиз керак-да! Нима "Менинг эрим бермаяпти”, дейманми? Ҳалиям бизда кам ҳаражат бўлаяпти! Бошқа мактаб ва боқчаларда умрингизда эшитмаган урф-одатлар қилинмоқда.

— Буларни ҳаммасини сенга ўхшаган миясини еб қўйганлар ўйлаб топишган-да!

— Берасизми-йўқми? Ҳар йили битирувчи бўлишмайди-ку, — дея хотин аканинг жағи баттар очилди.

Бу пайтда хотин акага йўқ деб бўладими?! Бирпасда яна қанчадан-қанча сабаб ва баҳоналарни кўрсатиб ташлайди. Хўп, дедим, қутулдим. Битирувчи деган сўзнинг янгидан-янги талқинлари келиб чиқаётганидан жуда-жуда хафаман-да! Хали биринчи синфни битирди, энди иккинчи синфни, деган тадбирлар ташкил этилмаса бўлгани эди...

Хотин аканинг эри

Латифалар

Бири яхши, бири ёмон

Бир одам уйига келса, бутун оила овқатланмай уни кутиб ўтирган экан. У оила аъзоларига қарата шундай дебди:

— Бир яхши, бир ёмон хабарим бор, биринчи қайси бирини айтай?

Уйдагилари "Яхшисини” дейишибди бир овоздан.

— Бошлиғимизнинг қарорига кўра келаси ойдан ишхонамиздагиларнинг маоши 1 миллионга оширилди.

Бу хушхабарни эшитган уйдагилар "Ур-ра!” деб буни нишонлашга тушишибди. "Майли, ёмон хабарингни ҳам айтавер, кайфиятимиз яхши-ку, барибир!”, дейишибди уйдагилар унга. У ёмон хабарни секин айтибди:

— Мени ишдан бўшатишди.

Босс билан ёрдамчиси

Машинада тоғ сайрига чиққан ҳожатхона қоғози чиқарадиган хусусий корхонанинг директори билан ёрдамчиси тортишиб қолибди.

Директор:

— Мен шу офисда боссман. Демак, энг кучли менман. Сен менга бўйсунасан.

Ўринбосар:

— Бекорларни бештасини шашлик қилиб ебсан! Асосий ишни мен юритаман-ку, сен куни билан хонангдан чиқмайсан, демак, мен сендан кўра обрўлироқман.

Қарашса, яйловда бир чўпон қўй боқиб юрган экан. Бориб, шундан сўрашга қарор қилишибди.

Босс сўрабди:

— Чўпон ота, сизнинг қўйингиз каттами, сигирингизми?

Чўпон:

— Сигирим катта, — дебди.

— Эчкингиз каттами ёки ҳўкизингиз?

Чўпон:

— Албатта ҳўкизим, — дебди.

Кейин асосий саволни беришибди:

— Сизнингча, босс каттами ёки ўринбосари?

Чўпон ўйлаб ўтирмасдан жавоб қайтарибди:

— Тўғриси, мен бунақа ҳайвонларни эшитмаганман.

Реклама

ОРБИТ сизнинг тишларингизни эрталабдан-кечгача каресдан ҳимоя қилади .... лекин кариес тунда келади.

Шартнома

Ота ўғлига:
— Ўқишларинг қалай?
Ўғил отасига:
— Аъло даражада! 5-синфда ўқишга доир шартнома яна бир йилга чўзилди, - дебди.

Ихтиро

Немис, француз ва рус олимлари уз тажрибаларини мактанишяпти:

Немис:

— Биз мушук ва итни чатиштирдик. Боласи сичкон ейди, уйниям қўриқлайди.

Француз:

— Биз сигир билан отни чатиштирдик. Уни миниб юрса бўлади, соғиб сутини ичса ҳам бўлади.

Рус:

— Биз эса тарвуз ва суваракни чатиштирдик. Тарвузни сўйишимиз билан ичидаги данаклар ўзи ўрмалаб чиқиб кетаверади.
Категория: Юмор | Просмотров: 886 | Добавил: SuperBoy
Всего комментариев: 2
0  
2 bob4ik   (15.06.2011 07:46) [Материал]
kalla

0  
1 sher_lev   (14.06.2011 23:03) [Материал]
5e4b5c85cc8235cac95ecd1027e467f5

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]