Главная » 2011 » Апрель » 21 » Kompyuter va biz
18:05
Kompyuter va biz






КОМПЬЮТЕРДА КЎП ЎТИРИШНИНГ ЗАРАРИ
Бугун кўпчилик иш вақтини компьютер қаршисида ўтириб ўтказади. Замон, тараққиёт шуни тақозо этмоқда. Компьютерсиз иш битмайди. Буни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Бирор идора йўқки, ушбу техникасиз фаолият юритаётган бўлса. Хўш, компьютерлар организмга қай даражада салбий таъсир кўрсатади ва бу таъсирни қандай камайтириш мумкин?..
ЎТИРИБ ИШЛАШ

Компьютер қаршисида бўшашган ҳолда ўтирамиз, деган тушунча ҳам мавжуд. Бу организм учун мажбуран қилинган ва кўнгилсиз ҳолатдир. Бўйин, бош, қўл-елка мушаклари чиранади. Бу эса умуртқа поғонасига ортиқча зўриқиш беради. Катталарда остеохондроз (умуртқа поғоналари орасидаги ёстиқчаларнинг бузилиши), болаларда сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши) пайдо бўлади. Компьютер қаршисида кўп ўтирадиганларда курси ўтирғичи ва тана ўртасида иссиқлик пайдо бўлади. Бу эса тос суяги атрофидаги қон айланиши маромини бузади. Натижада простатит (простата безининг ўткир ва сурункали яллиғланиши) ва бавосил (геморрой) келиб чиқади. Уларни даволаш эса узоқ давом этади.

ЭЛЕКТРОҲАНРАБО НУРЛАНИШ

Замонавий мониторлар инсон саломатлигига унчалик хавф туғдирмайди. Бироқ бу тўлиқ ҳимоя қила олади, дегани эмас. Агар мониторингиз эскироқ бўлса, ундан узоқроқ ўтирганингиз маъқул.

КЎЗЛАРГА ТАЪСИРИ

Кўзлар экрандаги матн ёки тасвирнинг сезилар-сезилмас жимирлашини ҳам илғайди. Бундай зўриқиш эса кўриш қобилияти ўткирлигини пасайтиради. Экранда нотўғри ранг танлаш ҳам шундай.

КОМПЬЮТЕРДА ИШЛАГАНДА ЗАРАРЛИ ДЕБ ҲИСОБЛАНГАН АСОСИЙ ОМИЛЛАР:

— узоқ вақт давомида ўтириб ишлаш;

— монитордан чиқаётган электроҳанрабо нурланишлар;

— кўзларнинг чарчаши, зўриқиши;

— билак бўғимларига катта зўриқиш тушиши;

— бирор маълумот ўчиб кетгандаги руҳий зарба.

БИЛАКЛАРГА ТУШГАН ЗЎРИҚИШ

Бармоқ бош қисмидаги асаб толаларининг учи клавиатура тугмаларини босавериш оқибатида увишадиган, жимирлайдиган бўлиб қолади. Бу эса бўғимларга салбий таъсир кўрсатади. Кейинчалик қўлларнинг увишиб, жимирлаб оғриб туриши сурункали кўринишга ўтиши мумкин.

МАЪЛУМОТЛАР ЎЧИБ КЕТГАНДАГИ РУҲИЙ ЗАРБА

Ҳамма ҳам ишлаётган маълумотларидан нусха кўчириб қўявермайди. Ҳатто, энг нуфузли компания ишлаб чиқарган компьютерлар ҳам бузилиши мумкин. Қолаверса, вируслар "ҳужум қилиб" қолмаслигига ҳам ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ёки малакали мутахассис ҳам бехосдан бошқа тугмачани босиб юбориши мумкин. Бундан инфаркт юзага келган ҳолатлар ҳам учрайди.

ЧАНГ, ҒУБОР, КИР: АЛЛЕРГИЯ ВА ОШҚОЗОН-ИЧАК

ИНФЕКЦИЯЛАРИ

Компьютер ва унинг атрофида жуда кўп чанг, ғубор ва кир йиғилиб қолиши сир эмас. Чиркинлик бор жойда эса турли касалликлар, албатта, учрайди. Чунки нотоза жойда микроб, бактерия ва замбуруғлар кўп бўлади. Айниқса, компьютер клавиатураси, сичқончаси ва бошқа жойларда. Биз эса, истаймизми-йўқми, ишлаётганда уларга қўлимизни теккизамиз...

КОМПЬЮТЕР ВА ҲОМИЛАДОРЛИК

Компьютер маълум маънода ҳомиладорликнинг кечишига салбий таъсир қилиши мумкин. Қанчалик даражада? Бу борада ҳозирча ягона фикр шаклланмаган.

РУҲИЯТГА ТАЪСИРИ

Бу борада истаганча баҳслашиш мумкин. Компьютер ўйинларига муккасидан кетиш, "Интернет касаллиги"... Хўш, компьютер кишиларнинг руҳий соғломлигига қандай таъсир кўрсатади? Турли ўйинлару интернетга боғланиб қоламиз. Натижада узоқ ўтирамиз, ютқазиб қўйсак, кучли ҳиссиётларни бошдан кечирамиз ва ҳоказо...

Хуллас, компьютерда ишлаганда юқоридаги ҳолатларни унутмасликни тавсия қиламиз. Иложи борича ҳар соатда 10-15 дақиқа танаффус қилиб, у ёқ-бу ёққа юриб туринг. Иш жойи ва қуроли тозалиги ҳам эътибордан четда қолмасин.
Категория: Har-Xil | Просмотров: 765 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 1
0  
1 marka   (05.05.2011 13:40) [Материал]
Рахмат маълумот учун аммо у сиз зерикиб кетасизде

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]