Главная » 2011 » Апрель » 22 » КИНО ОЛАМИ: ЎЛАСИЗМИ Ё ҚОЛАСИЗМИ?!
13:14
КИНО ОЛАМИ: ЎЛАСИЗМИ Ё ҚОЛАСИЗМИ?!








КИНО ОЛАМИ: ЎЛАСИЗМИ Ё ҚОЛАСИЗМИ?!


НАВБАТ "18 ЁШЛИЛАР”ГА ЕТДИ!

БОШҚА МАВЗУ ҚОЛМАДИ Ё КИНОГА КЕЛАДИГАНЛАР АЙНИ ШУ ЁШДАГИЛАРМИ?

Сўнгги пайтларда картиналари омадли тақдим этилаётган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўз йўналишидан чекинмаган ҳолда навбатдаги фильмини суратга олди. Маҳсулотига ном танлашда ўзига хосликка эришган Аҳмедовнинг янги фильми номи ҳам ўзгача - "Ўн саккиз ёшлилар”. Картинадаги актёрлар рўйхатини кўздан кечирар эканмиз, унда режиссёрнинг доимий, томошабинга таниш жамоаси йиғилганига гувоҳ бўламиз. Жумладан: Лола Элтоева, Муҳаммадисо Абулхайров, Шоҳида Узоқова, Жумадилла Раметов, Ҳошим Арслонов, Хосият Ҳусанова, Алишер Узоқов, Алишер Узоқов ва Шерзод Бин. Фильм режиссёрининг айтишича, ундаги воқеалар айнан битта қаҳрамон атрофида содир бўлмайди. Шу боис асосий қаҳрамонни кўрсатиш қийин. Кинонинг мавзуси асосан ёшларбоп бўлиб, тақдимот битирувчилар кунига яқин 20 майда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фильм учун саундтрек ким томондан куйланиши маълум эмас, тақдим этилган қўшиқлардан бири танланиш арафасида.

Шундай қилиб, "Уйланиш”, "Тундан тонггача”, "Олинг қуда...” фильмлари ижодкорлари "Ўн саккиз ёшлилар” премьерасига барча битирувчиларни таклиф қилиб қолади.



БИРОНТА ФИЛЬМИГА ОМАД КУЛМАГАН РЕЖИССЁРДАН "КУЁВЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ”!

ҚЎЗҒОЛОН КЕЛИНЛАРГА Ё КУЁВЛАРГА ЯРАШАДИ?!

Ўз вақтида "Салом, ёшлар", "7 дан 70 гача" кўрсатувлари орқали машҳур бўлган телебошловчи Бурҳон Шаропов кинорежиссёр сифатида танила бошлаганига ҳам анча бўлди. Эндиликда Шароповнинг фильмографиясида "Эгизаклар", "Ниқоб", "Севги бу - ҳаёт", "Изтироб", "Адашган совчилар ёхуд танго” номли турли жанрдаги бир қатор картиналар ўрин олганини кўриш мумкин. Айни пайтда Шаропов иккита киносценарийни экранга туширишга тайёрланмоқда. Улардан бирининг номи "Куёвлар қўзғолони”. Бу сценарийнинг (номи ва жанридагиўхшашликни айтмаганда) сизу бизга таниш, ҳатто ёд бўлиб кетган "Келинлар қўзғолони” фильми ёки спектаклига мутлақо алоқаси йўқ. Унда бош ролни таниқли актриса Саида Раметова (ҳойнаҳой Зайнаб Садриеванинг "издоши” сифатида)ижро этиши кутилаяпти. Куёвлар ва уларнинг партнёралари, қолган эпизодларни қайси актёрлар жонлантириши аниқ эмас. Чунки Бурҳон Шаропов бу роллар учун жиддий "кастинг” эълон қилиш ниятида. £изиқ, келинларнику, тушунса бўлади, куёвларни қўзғолон кўтаришга нима мажбур этди экан? Режиссёрнинг олдига мазкур саволни қўйгандик, "Ҳаммасини ошкор этишга ҳали улгурамиз” деган жавобни олдик. Бурҳон Шароповнинг суратга олиниши режалаштираётган иккинчи комик-мелодрама йўналишидаги фильми "Синовчи совчилар ёхуд ибратли келин” деб номланади. Барчаси ҳақида батафсил маълумотларни кейинги сонларимизда бериб борамиз.



БОШ РОЛДА – ДЕНГИЗ ЧЎЧҚАСИ!?

РЕЖИССЁРЛАРГА НИМА БЎЛЯПТИ ЎЗИ? "ЎЗБЕККИНО”НИНГ "КЎЗ”И ҚАЁҚҚА ҚАРАЯПТИ?

«Мен талабаман» фильмидан кейин ёш режиссёр Фаррух Эгамбердиев яна бир комик жанрга қўл урди. Фильм «Фармацевт» деб номланади. Бу фильм фармацевтика институти талабалари ҳаёти ҳақида. Фильм ғояси ёшларни олдинга интилишга, йўлидаги тўсиқларни енгишга, ўзига бўлган ишончни йўқотмасликка ундайди. Фильмдаги бош ролларни ёш умидли актриса Нигина Анорбоева ва янги қиррадаги дебьют ролни Акмал ҳасанов, шунингдек, эл ардоқлаган актёр ва актрисалардан Мамасолиҳ Юсупов, Рихсивой Алиев, Зуҳра Солиева, Ўткир Минглиевлар ижро этишган. Суҳроб Хидиров: «Фильм комедия жанрида бўлиб, бош ролларга ҳамма биладиган актёрларни эмас, балки умидли ёшлар танлаб олинди. Кастинг жараёни уч ой давом этишига қарамай, актёрлик маҳоратига эга, истеъдодлиларни танладик. Бошқа комедиялардан фарқи картина қаҳрамони - денгиз чўчқаси. Кўпчилик малакали тиббиётчилар ана шу жониворнинг организми инсон организмига мос тушишини таъкидлашди. Унинг исми «Коляжон». Суратга олиш ишларида анча бизни қийнаб қўйди, сабаби бир жониворга сарфлаган вақтимиз 4 кунни ташкил этди. Съёмка жараёнлари асосан тоғли ҳудудларда бўлиб ўтди.”

«Фармацевт»нинг дубляж ишлари куни кеча якунланди. Қанчалик фильм муваффақиятли чиққанлигига томошабинларимиз холис баҳо беришади. Фильм Қояси ва продюсери: Мурод Ниёзов, Сценарий муаллифи ва режиссёри Фаррух Эгамбердиев, Режиссёр ёрдамчиси: Суҳроб Хидиров. Премьера апрель ойининг охири ва май ойларида бўлиб ўтади.



ЖАМИЛАНИНГ СЕВГИЛИСИ ОИЛАСИГА ДУШМАН ОИЛА ФАРЗАНДИ!

Истеъдодли актриса Жамила Ғофурова ижодини яна бир ўзига хос образ билан бойитмоқда. Унинг галдаги ижроси "Фонд форум” томонидан тақдим этилаётган "Рақобат” фильмидан бўлиб ўтмоқда. Фарид Давлетшин режиссёрлиги остида суратга олинаётган ушбу картина май ойида катта экранларга чиқиши мўлжалланаяпти. Жамила Ғофурова бу фильмда Лондонда ўқиб қайтган ва оиласининг душмани, рақобатчиси бўлган хонадон фарзандини севиб қолиб икки ўртада қолган қиз образини гавдалантирмоқда. Актрисанинг айтишига қараганда, фильмда асосан таниқли ва тажрибали актёрлар жамоаси йиғилган.
Категория: Har-Xil | Просмотров: 741 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 2
0  
2 Oyimtila_Honimcha   (25.04.2011 10:03) [Материал]
THANKS FOR INFO

0  
1 marka   (22.04.2011 15:47) [Материал]
Маълумот учун рахмат.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]