Главная » 2011 » Апрель » 17 » Jahon CHempionini Mot Qilgan Hulkar..
04:09
Jahon CHempionini Mot Qilgan Hulkar..

Яқинда Тошкентда шахмат бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд йигирма нафар энг истеъдодли шахматчилар билан семинар-тренинг ўтказди. Амалдаги жаҳон чемпионига қарши дона сурган ҳамюртимиз Ҳулкар Тоҳиржонова замонамизнинг энг кучли гроссмейстерини мот қилди. Биз умидли спортчимиз билан яқинроқ танишиш учун у билан суҳбатлашдик.

Уч опа-сингил шахматчилар

— Мен 1991 йил 9 февраль куни Фарғона вилоятида туғилганман, — дейди шахмат бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони Ҳулкар Тоҳиржонова. — Оилада тўрт фарзандмиз. Уч опа-сингил отамизнинг изидан бориб, шахматни танладик. Укам Асрорбек шахмат ўйнашни билса-да, катта спортни танламади. У асосий эътиборини инглиз тили ва математикани чуқур ўрганишга сарфламоқда. Дадам менга уч-тўрт ёшимдан шахмат фигураларини теришни, кейинчалик ўйин қоидаларини пухта ўргатганлар. Оиламизда спортга, яъни шахматга эътибор кучли. Бўш вақтларимизда опа-сингиллар ўзаро дўстона дона сурамиз. Ҳеч қачон қайси биримиз кучлироқ шахматчи эканимизни исботлаш учун ўйнамаймиз. Ота-онамиз аввало, шахматчи эмас, балки яхши ва аҳил опа-сингил бўлишимизни талаб қилашади.

— Хотин-қизлар ўртасида мамлакатимизнинг энг кучли шахматчиси ― Нафиса Мўминова сизнинг туғишган опангиз эканини кўпчилик билмас экан?

— Биз опа-сингил бўлсак-да, фамилиямиз бошқача. Нафиса опамнинг халқаро тажрибаси бизникидан кўп. Қатор халқаро турнирларда дона суриб, маҳорат ва тажрибасини оширган. Доимо биздан маслаҳат ва ёрдамини аямайди.

— Уч опа-сингил мусобақада бир-бирига қарши дона сурганми?

— Баъзан мусобақаларда бир-биримизга қарши рўбарў келиб қолишимиз эҳтимолдан ҳоли эмас. Лекин ҳеч қачон ўз ихтиёримиз билан бир-биримизни енгиш учун ўйнамаймиз. Спорт ўз йўлига, лекин оилавий муносабатлар биз учун ҳаммасидан устун туради. Ўзаро куч синашишга тўғри келиб қолган тақдирда ҳам деярли барча партиялар дуранг билан якунланади. Ҳар ҳолда шунга ҳаракат қиламиз.

«Ананднинг хатосини пайқаб қолдим»

— Яқинда пойтахтимизда икки жаҳон чемпиони — Рустам Қосимжонов ва Вишванатан Ананд ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйин сизда қандай таассурот қолдирди?

— Икки жаҳон чемпионининг ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказиши шахмат оламида кам кузатиладиган тарихий воқеадир. Амалдаги жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд ва мамлакатимизнинг энг кучли шахматчиси Рустам аканинг ўзаро баҳсини бевосита томоша қилиш, биз ёшлар учун ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби вазифасини ўтади.

— Шахмат сеансида замонамизнинг энг кучли гроссмейстери Вишванатан Анандни қандай қилиб мот қилдингиз?

— ………….

Суҳбатнинг тўлиқ вариантини "Даракчи” газетасининг 15-сонида ўқишингиз мумкин!

Категория: Har-Xil | Просмотров: 706 | Добавил: SuperBoy
Всего комментариев: 4
0  
4 marka   (17.04.2011 14:03) [Материал]
Спортчиларимизга омад.

0  
3 QoRaKoZ   (17.04.2011 12:04) [Материал]
МАЛУМОТЛАР УЧУН РАХМАТ

0  
2 _Ro_man_tiC_   (17.04.2011 04:25) [Материал]
applause applause applause

0  
1 _Ro_man_tiC_   (17.04.2011 04:24) [Материал]
happy happy happy

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]