Главная » 2011 » Май » 24 » Қиз чиқмади
02:50
Қиз чиқмади

Оилада ёлғиз фарзандман, бой эмасмиз. Қаттиқ севиб уйландим. Бошиданоқ иккимиз танловимиздан икки тараф оиламиз
рози бўлган. Хаммаси тўй кунигача худди эртакдек силлиқ ва чиройлик ўтди.

Суйган қизим билан 2 йил
учрашиб юриб уйланганман, оиласини хам
текширишди, қўни қўшнилар оғзидан бол томиб мақтайдиган қиз.

Оддийроқ оиладан
бўлганимиз сабабли тўй қилиш кечикди, келин тараф пул йиғди, биз эса
квартирамизни сотдик. Умумий ховлимиз бор, бу квартирага шунчаки ижарага одам
қўярдик.

Чимилдиқда
севганим қиз чиқмади... Шок
холатига тушдим. Ўзи ғинг демайди. Шу қадар шокда эканлигимдан жахлим хам чиқмади, бошқа одам бўлса уриб
ташлаб, хайдаб юборарди балки лекин каравотда ётган қиз мен 2 йил билган ўзимни
суйганим, хеч нарсани тушунмайман. Жавоб бериш ўрнига тиззасини қучоқлаб
йиғлайди холос. Сизни
севаман, шарманда қилманг, ёшликдаги хатолик холос дейди.

Тонгга яқин, негадир
бошқача бир жунбушга келиб кетдим шекил, уни зўрладим. Яъни хохишига қарши
қийнаб жинсий алоқа қилдим. Ўша пайт хаёлимда бу фохишадек эди. Аламимданми
тушунмайман. Шундан кейинги тўшак хаёти фақат мана шундай тарзда ўтадиган бўлди.

Хеч нарсани гапирмайди фақат хато ўтган дейди. Бир тарафдан рости жудаям
севаман умуман шу 2 йил ичида ёмон тарафи кўринмаган, жуда камгап, жиддий қиз.
Бир тарафдан тўйни зўрға қилиб хозир хайдаб юборсам яна тушунмайман. Балки хато қиларман, балки ёшлигида
рости хато ўтгандир. Гап тўйга кетган харажатда хам эмас, хар тарафлама жуда
жиддий зиддиятдаман.

Ўзбекчилик қоидасини
биласиз, текширув натижасини янгаларга бериш керак. Бундай воқеаларни эшитганим
учун мен хам бир йигит каби сонимни кесиб озгина қон томчиси билан бериб
юбордим.

Буёғи бир гап бўлар дедим
чунки яхшилаб ўйлаш керак кейин қаттиқ шокда эдим.

Мана орадан кунлар ўтмоқда хамки умуман карахт ахволдаман. Хотиним эса
индамайди, келинлик бурчини аъло бажармоқда, отам, онам умуман хамма уйдагилар уни шунақанги
яхши кўришадики тасаввур қила олмайсиз.... Мен эса...

Севишгаку севаман лекин шокдаман хануз. Айниқса бирга бўладиган пайт шу
ахвол. У билан эру хотиндек
эмас худди фохиша билан ётгандек қийнаб истаганимча нафсимни қондира
бошлаяпман. У эса индамаяпти.

Айнан шу тўшакда уни энди
хотинимдек эмас бир фохишадек қабул қиляпман.

Хеч кимга буни айта
олмайман, шунинг учун хам сирли равишда одамлар фикрига мухтожман. Илтимос
менга психолог ёки кимгадир учрашишни маслахат берманглар, шунчаки фикрингизни
айтинглар. Қийналиб кетдим.
Уни севаман, оиламга ёқади, лекин кечалари....


У.
Категория: Har-Xil | Просмотров: 748 | Добавил: SuperBoy
Всего комментариев: 3
0  
3 BVLGARI   (24.05.2011 06:17) [Материал]
nima ham der edik

0  
2 BVLGARI   (24.05.2011 06:17) [Материал]
ee

0  
1 nasri   (24.05.2011 03:25) [Материал]
EH BU NIMASI BULDI OKAM TAQDIRGA TAN BERIB FOHISHADAYMAS BALKI UZ JUFTI HALOLINGIZDAY KURISHINGIZNI MASLAHAT BERAMAN U HAM BIR ONANI BOLASIKU BALKIM BU SIZGA ALLOH TOMONIDAN BERILGAN BIR SINOVDIR AYNAHAM BULSA UZINGIZ BILASIZ BUGANI BULIBDIKU TAQDIRGA TAN BERING VA UZ JUFTI HALOLINGIZDAY KURING ILTIMOS U QIZNIHAM QIYNAMANG YANAHAM BULSA UZINGIZ BILASIZ BIZ HECH NARSA DIYOLMAYMIZ

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]