Главная » 2011 » Май » 3 » ISMLAR MA'NOSI
21:17
ISMLAR MA'NOSI

АББОС (а.)- қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. АБДУЛАЗИЗ (а.) - иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛАЗИМ (а.) - буюк Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВАЛИ (а.) - дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВАҲҲОБ (а.)- барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛВОҲИД (а.)- битта, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЖАББОР (а.) - бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЖАЛИЛ (а.)- барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЛАТИФ (а.)- лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛАҲАД (а.)- якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛКАРИМ (а.)- карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛЛОҲ (а.)- Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛМАЛИК (а.)- подшоҳ Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛФАТТОҲ (а.) - раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛХОЛИҚ (а.)- яратувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҚАҲҲОР (а.)- барчани бўйсўндирувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҚОДИР (а.)- ҳамма нарсага қодир бўлган, куч қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАФУР (а.) - бандаларинннг гуноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАФФОР (а.) - бандаларининг хато ва гуноҳларини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҒАНИ (а.)- ҳеч нарсага эҳгиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАЙ (а.)- абадий тирик Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАМИД (а.)- ҳамиша, доимо ҳамду санога, мақговга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАКИМ (а.) - ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси. АБДУЛҲАФИЗ (а.)- ўз панохдда сақловчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУРРАЗЗОҚ (а.) - барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси. АБДУРРАУФ (а.)- ўта меҳрибон, раҳмати кенг Аллоҳнинг бандаси. АБДУРРАШИД (а.)- барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бавдаси. АБДУРРАҲИЙМ (а.) - раҳмли Аллоҳнинг бандаси. АБДУРРАҲМОН (а.) - ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси. АБДУССАМАД (а.)- ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси. АБРОР (а.)- покиза, яхши хулқ-атвор эгаси. АДОЛАТ (а.) - одиллик. АЗАМАТ (а.)- улуғ, қудратли. АКБАР (а.)- буюк, улур. АКМАЛ (а.) - энг етук, энг мукаммал. АКРАМ (а.)- карамли, сахий АЛИ (а.)- олий, энг юксак. АЛИШЕР (а.-ф.т.)- шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-қудрат ва ақл-заковат эгаси бўлсин. АМИР (а.)- ҳукм қилувчи, ҳукмдор, йўлбошчи. АНБАР (а.) - ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳидли. АНВАР (а.)- нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола. АРСЛОН (а.)- шер, шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин. АСАД (а.) — Шер. Асад ойида туғилган бола ёки Шердек кудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин. АСАДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси. АСАЛ (а.) - асалдек ширин, севимли қиз. АСОМИДДИН (а.)- диннинг кўмаги, ёрдами, мадади. АЪЗАМ (а.)- энг буюк. АҲМАД (а.) - Аллоҳга олқиш ва ҳамду санолар айтувчи, олқишга сазовор, мақтовга лойиқ. АҲРОР (а.)- меҳру мурувватли, мархаматли.

Б

БАДРИДДИН (а.) - диннинг тўлин ойи. БАРНО (ф.т.) - келишган, чиройли. БАСАНДА (ф.т.) - оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола тугидиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган. БАХТИЁР (ф.т.) - бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин. БАҲОДИР (ф.т.) - ботир, куч-қудратли. БАҲОР (ф.т.) - баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин. БАҲРИДДИН (а.) - диннинг нури, шуьласи. БАҲРОМ (ф.т.) — Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган. БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) - беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи. БЕКМУРОД (ўзб-а.) - беклар авлодидан бўлган бола улгайиб, орзу мақсадига етсин. БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) - Аллоҳ бизга ўғил ато килиб, орзу мақсадимизга етказди еки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин. БЕҲЗОД (ф.т.)- яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола. БЕҲРУЗ (ф.т.)- бахт-саодатли кунда туғилган бола. БИБИХОЛ (ўзб-ф.т.) - хол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз. БИНАФША (ўзб.)- бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам БОБУР (ўзб.)- йўлбарс. БОЗОР (ф.т.) - бозор куни туғилган бола. БОЙМУРОД(ўзб-а.) - бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин. БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.)- эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин. БОЛТА (ўзб.)- киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин. БОТИР(ўзб-мўг.) - мард, паҳлавон, довюрак, жасур. БЎРИ (ўзб.)- туғилганда тиши мавжуд бўлған бола.

В

ВАФО (а.) - вафоли, садоқатли, содиқ. ВОСИЛ (а.) - висолга етишган.

Г

ГАВҲАР (ф.т.) - гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз. ГАВҲАРШОД(ф.т.) - гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз. ГУЛАНДОМ (ф.т.) - гулбадан, нозик, гўзал қиз. ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) - гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз. ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) - ҳусни жамоли гуддек зебо қиз. ГУЛЖАҲОН (ф.т.)- жаҳоннинг гулдек гўзал кизи. ГУЛНОЗ (ф.т.) - гулдек нозик ва нозли гўзал киз. ГУЛРУҲ (ф.т.) - юзи гулдек гўзал қиз. ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) - гулюзли, чиройли қиз. ГУЛШАН (ф.т.) - ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин. ГУЛШОД (ф.т.) - гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам ГЎЗАЛ (ўзб.) - зебо, сулув, чиройли

Д

ДАВЛАТ (а.) - давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин. ДАВРОН (а.) - даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин. ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) - кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз. ДИЛБАР (ф.т.) - кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал. ДИЛМУРОД (ф.т-а.) - дилдаги муродга, орзуга етказган бола. ДИЛНАВОЗ (ф.т.) - дилни эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз. ДИЛНОЗ (ф.т.) - нозик қалб соҳиби. ДИЛОВАР (ф.т.) - жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли. ДИЛОРО (ф.т.) - кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз. ДИЛОРОМ (ф.т.) - дилга ором берувчи, кўнгилга таскин ва ҳузур-халоват бахш этувчи. ДИЛРАБО (ф.т.) - кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз. ДИЛШОД (ф.т.) - дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола. ДУРДОНА (а-ф.т.) - инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.

Е

ЕТИМ (а.) - якка, ягона, танҳо, ёлғиз.

Ё

ЁДГОР (ф.т.) - агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб ушбу исм берилади. ЁРҚИНОЙ (Узб.) - келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз. ЁҚУБ (қад.яҳ.) - изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур. ЁҚУТ (қад.яҳ-а.) - ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош.

Ж

ЖАВЛОН (а.) - чаққон, чиройли, шаҳдам қадам ташловчи. ЖАЛОЛ (а.) - улуғ, буюк, кўркам. ЖАЛОЛИДДИН (а) - диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак намояндаси. ЖАМОЛ (а.) - чиройли, кўркам бола. ЖАМШИД (ф.т.) - буюк, қудратли. ЖАСУР (а.) - довюрак, қурқмас, жасоратли. ЖАҲОНГИР (ф.т.) - жаҳонни забт этувчи, фотиҳ. ЖУМА (а.) - жума куни туғилган бола. ЖУМАГУЛ (а.ф.) -жума куни туғилган, гулдек чиройли сулув қиз. ЖУМАҚУЛ (а.-ўзб.)- Аллоҳнинг жума куни туғилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) - жума куни берилтан туҳфа. ЖЎРА (ф.т.) - дўст, ўртоқ, ҳамдам.

З

ЗАЙНАБ (а.) - келишган, хушқомат, сулув қиз. ЗАЙНИДДИН (а.) - дининг безаги, чиройи, кўрки. ЗАРИНА (ф.т.) - зарли, чиройли қиз. ЗАРИФ (а.) - беғубор, покиза, нозик таъб, ўгкир ақл соҳиби. ЗАРИФА (а.) - иффатлн, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз. ЗАФАР (а.) - толиб, саодатманд. ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) - аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси. ЗЕБО (ф.т.) - гўзал, сулув, чиройли қиз. ЗИЁ (а.) - нурли, толеи порлоқ бола. ЗИЙНАТ (а.) - зийнатли, безанган, ораста, кўркам қиз. ЗОЙИР (а.) - зиёратчи. ЗОКИР (а.) - Аллоҳни зикр қилувчи, ёдга олувчи. ЗУБАЙДА (а.) - аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси. ЗУЛФИЯ (ф.т.) - жингалак сочли, сулув қиз. ЗУЛХУМОР (а.) - интиқ бўлиб кўпдан кугилтан қиз. ЗУМРАД (ф.т.) - зумраддек қимматли, чиройли, зебо қиз. ЗУҲРО (а.) - Зуҳро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.

И

ИБОДАТ (а.) - тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз. ИБОДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг бандалари, қуллари. ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) - халқларнинг отаси. ИЗЗАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин. ИЛҲОМ (а.) - руҳий кўгаринкилик, руҳланиш, авжланиш. ИМОМ (а.) - олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо. ИНТИЗОР (а.) - интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз. ИРОДА (а.) - Худонинг иродаси билан дунёга келтан қиз. ИСКАНДАР (юн.) - қўркмас, довюрак, жасур, мардларниш сардори, бошлиш. ИСЛОМ (а.) - бўйсунувчи, итоаткор, художой. ИСМОИЛ (қад.яҳ.) - Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола. ИСРОИЛ (қад.яҳ.) - Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи. ИХТИЁР (а.) - ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод. ИҚБОЛ (а.) - бахту саодат, ёрур келажак, ҳаёт.

Й

ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) - ҳамроҳ.

К

КАМОЛ (а.) - етук. КАМОЛИДДИН (а.) - диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси. КОМИЛ (а.) - етук, мукаммал. КАМОЛА (а.) - етук, баркамол қиз. КОМРОН (ф.т.) - мақсадга эришувчи, саодатманд, кудратли, омадли, толеи порлоқ. КУМУШ (ўзб.) - кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.

Л

ЛАЙЛИ (а.) - тун қизи, тунда туғилган қиз. ЛАТИФА (а.) - меҳрибон, мулойим қиз. ЛАТОФАТ (а.) - латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз. ЛОБАР (а-) - чиройли, келишган, ёкзимли, дилкаш қиз. ЛОЛА (ф.т.) - лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал ЛУТФИЯ (а.) - мурувватли, меҳрли, сулув қиз. ЛУТФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати.

М

МАВЖУДА (а.) - яратилган, бор, барҳаёт. МАВЛУДА (а.) - хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз. МАДИНА (а.) - бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган. МАЛИКА (а.) - малика еки шоҳ авлодидан бўлган аёл. МАЛОҲАТ (а.) - кўркам, гўзал, малоҳатли қиз. МАСТУРА (а) - пардали, иффатли, покиза қиз. МАТЛУБА (а.) - илтижо қилиб сўраб олинган қиз. МАФТУНА (а.) - мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз. МАҲБУБА (а.) - севилган, суюкли, дилбар қиз. МАҲЛИЁ (а.) - ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз. МАҲМУД (а.) - мақталган, мақговга лойиқ. МЕҲРИНИСО - аёлларнинг қуёши. МИРЗА (ф.т.) - саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин. МОҲИГУЛ (ф.т.) - ойдек сулув, чиройли ва тулдек гўзал қиз. МОҲИДИЛ (ф.т.) - кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек еритган, нурга тўлдирган сулув қиз. МОҲИНУР (ф.т-а.) - ой нуридек покиза, сулув қиз. МОҲИРА (а.) - маҳоратли, пишиқ қиз. МУАЗЗАМ (а.) - азим, улуғ, буюк. МУАТТАР (а.) - хушбўй хид таратувчи. МУБОРАК (а.) - қутлуғ, саодатли. МУЗАФФАР (а.) - зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, голиб. МУНАВВАР (а.) - нурли, чароюн, ёруғ. МУНИРА (а.) - нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) - дўст, ҳамдам. МУРОД (а.) - улгайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола. МУСАЛЛАМ (а.)- бўйсунувчи, итоаткор. МУСУЛМОН (а.) - Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художой. МУХТОР (а.) - танланган, сайланган, эркин, озод. МУШАРРАФ (а.) - шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган. МУЯССАР (а.) - Аллоҳ етказган, муяссар қилған фарзанд. МУҚАДДАМ (а.) - биринчи фарзанд. МУҚАДДАС (а.) - қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз. МУҲАММАД (а.) - мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор. МУҲАРРАМ (а-) - мухарррам ойнда дунёга келган бола. МУҲТАРАМ (а.) -энг ҳурматли, эъзозли.

Н

НАВРЎЗ (фт.) - янги кун, янги кунда - Наврўз куни туғилган бола. НАЖМИДДИН (а.) - диннинг юлдузи, диннинг иқболн. НАЗАР (а.) - Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола. НАЗИРА (а.) - авлиёлар, эшонларга назир қилинган, бағишланган қиз. НАЗИФА (а.) - покиза. НАЗОКАТ (а.) - нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз. НАЗРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳга назр қилннган, бағишланган бола. НАМОЗ (ф.т.) - намоз вақгида туғилган бола. НАРГИЗ (а.) - наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз. НАРИМОН (а-ф.т.) - жасур, қўрқмас, куч-қудратлн. НАСИБА (а.) -ризқи бугун, насибали қиз бўлсин. НАСИМ (а.) - тонг пайти зсадшан шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табнатли, ёқимли бола. НАСИМА (а.) - тонг шамолидек ёқнмли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатлв НАСРИДДИН (а.) - диннинг ёрдами, кўмага. НЕЪМАТ (а.) - ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин. НЕЪМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳвинг саховати, марҳамати, Аллоҳшнг неъмати. НИГИНА (ф.т.) - узук, қимматбаҳо узуқдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз. НИГОРА (ф.т.) - чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси. НИЗОМ (а.) - тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин. НИЗОМИДДИН (а.) - диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи. НИЛУФАР (ҳинд.) - нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз. НИШОН (ф.т.) - бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм кўйилади. НОДИР (а.) - ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола. НОДИРА (а.) - тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси. НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил холли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин. НОРМУРОД (ф.т-а.) - қизил холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил холли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига етсин. НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) - қизил холли болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. НОРМЎМИН (ф.т-а.) - қизил холли бола, аклли, доно, мўмин-қобил бўлсин. НОРОЙ (ф.т-ўзб.) - қизил хол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз. НОРТОЖИ (ф.т.) - қизил холли бола. НОРХОЛ (ф.т.) - баданида қизил хол билан туғилган қиз. НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) қизил хол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин. НОСИР (а.) - ёрдам берувчи, ғолиб. НУРББК (а-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола. НЎРЖАМОЛ (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал қиз. НУРИДДИН (а.) - диннинг нури, зиёси, машъали. НУРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси. НУСРАТ (а.) - ёрдам берувчи, кўмак берувчи, голиб. НУСРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.

О

ОБИД (а.) - Аллохга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи. ОБИДА (а.) - Аллохга ибодат қилувчи, тақводор қиз. ОБОД (ф.т.) - ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин. ОДИЛ (а.) - адолатли, ҳақгўй. ОДИНА (ф.т.) - хосиятли бўлган, муборак кун ҳисоблашан жума кунида туғилган бола. ОЗОД (ф.т.) - озод, ҳур, эркин. ОЗОДА (ф.т.) - ҳур, эркин, покиза қиз. ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола. ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) - ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз. ОЙДИН (ўзб.) - ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки хаёти нурли, иқболи порлоқ, чароюн бўлсин. ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) - ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой юзли зебо қиз. ОЙНИСА (ўзб-а.) - аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси. ОЙША (а.) - барҳаёт яшовчи. ОЛИМ (а.) - илм сохиби. ОЛИМА (а.) - илмли, билимдон қиз. ОЛИЯ (а.) - олий, улуғ, юксак мартабали. ОЛЛОЁР (а-ф.т.) - Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, хамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин. ОМОН (а.) - ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин. ОМОНУЛЛОҲ (а.) -Аллоҳнинг ўзи хар қандай хавф-хатар ва офатларддн омон сақлайдиган бола. ОРЗИГУЛ (ф.т.) - орзу қилиб эртпилган гулдек сулув, дилрабо қиз. ОРЗУ (ф.х.) - ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказған ёки орзиқиб кутилган бола. ОРИФ (а.) - маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор. ОРТИҚ (ўзб.) - баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола. ОТАБЕК (ўзб.) - бекларнинг бошлиғи, сардори. ОҚИЛ (а.) - ақлли, доно, зукко. ОҚИЛА (а.) - ақлли, зукко, доно қиз.

П

ПАНЖИ (ф.т.) - одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади. ПАРДА (ф.т.) - парда билан туғилган бола. ПЎЛАТ (ф.т.) - пўлатдан кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.

Р

РАВШАН (ф.т.) - нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин. РАЖАБ (а.) - Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола. РАМАЗОН (а.) - қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола. РАМЗИДДИН (а.) - диннинг рамзи, тимсоли. РАСУЛ (а.) -Аллоҳнинг элчиси. РАЪНО (а.) - раъногуддек сулув, чиройли, пурлатофат қиз. РАҲМАТ (а.) - меҳрибон, раҳмдил, шафқатли. РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келтан бола. РИЗО (а.) - розилик. РОБИЯ (а.) - оиладаги тўртинчи фарзанд. РОЗИЯ (а.) - розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз. РОҲАТ (а.) тинч-омон, роҳатда, ҳузур-ҳаловатда яшасин. РУСЛАН (ф.т.) - арслон, қўрқмас, жасур, қудратли, довюрак. РУСТАМ (паҳл.) - куч-қудратли, ботир, енгалмас, довюрак жасур, матонатли. РУХШОНА (ф.т.) - чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув РЎЗИ (ф.т.) - ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин. РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) - ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин. РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) - ризқли, насибали болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. РУЗИХОЛ (ф.т.) - ризқли, насибали, хол билан туғилган қиз,

С

САДОҚАТ (а.) - содиқ, садоқатли, вафодор. САДРИДДИН (а.) - диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диншшг улуғ намояндаси. САИД (а.) - бахт саодатли. САИДА (а.) - омадли, бахтли, саодатли. САЙИД (а.) - эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб. САЙИДА (а.) - олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз. САЙИДБЕК (а.) - аёлзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола. САЙИДМУРОД (а.) - олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин. САЙФИДДИН (а.) - диннинг қиличи. САЙФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қиличи. САЛИМ (а.) - соғлом, соғу саломат. САЛОМАТ (а.) - омон-эсонлик, соғу саломатлик. САМАНДАР (а.) - ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали. САНАМ (а.) - мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз. САОДАТ (а.) - бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз. САРВАР (а.) - йўлбошчи, раҳнамо. САРВИНОЗ (ф.т.) - қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз. САРДОР (ф.т.) - раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ. САФАР (а.) - Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола. САФАРАЛИ (а.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин. САФАРГУЛ (а-ф.т.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз. САЪДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бавдаси. СЕВАР (ўзб.) - севимли, ёқимли фарзанд. СИРОЖ (а.).- машъал. СИРОЖИДДИН (а.) - диннинг нури, машъали. СОАТ (а.) - хосиятли, бахтли соатда туғилган бола. СОБИР (а.) -;чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола. СОБИТ (а.) - мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола. СОДИҚ (а.) - садоқатли, вафодор. СОЖИДА (а.) - сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз. СОЛИҲ (а.) - покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи. СОҲИБ (а.) - хўжайин, эга, дўст, ҳамдам. СУЛТОН (а.) - подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин. СУЛТОНАЛИ (а.) - юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин еки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин. СУЛТОНМУРОД (а.) - юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин. СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) - олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз. СУРАЙЁ (а.) - юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

Т

ТАБАССУМ (а.) - ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан табассум аримайдиган қиз. ТАЛЪАТ (а.) - юз кўриниши чиройли, гўзал бола. ТЕМИР (ўзб.) - темирдек мустаҳкам иродали бўлсин. ТЕША (ўзб.) - тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин еки киндиш теша билан кесилган бола. ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) - тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин. ТОЖИДДИН (ф.т-а.) - дшнинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намояндаси. ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) - хол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки холли бола орзу-муродимизга эриштирди. ТОЖИНИСО (ф.т-а.) - аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали. ТОЛИБ (а.) - талаб қилувчи, илм изловчи. ТОШМУРОД (ўзб-а.) - тошдек маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин. ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) - тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин. ТОҲИР (а.) - покиза, бегуноҳ. ТУРСУН (ўзб.) - нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин. ТУРҒУН (ўзб.) - туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин. ТЎЛҚИН (ўзб.) - яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин. ТЎРА (ўзб.) - юқори маргаба, мавқе эгаси, аслзода.

У

УБАЙДУЛЛОҲ (а.)- Аллохнинг кичик қули. УЛДОНА (ўзб-ф.т.) - ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин. УЛУРБЕК (ўзб.) - улуғ, куч-қудратлн, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи. УМАР (а.) - мангу барҳаёт яшовчи. УМИД (ф.т.) - умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола. УМИДА (ф.т.) - орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) - Аллоҳ етказган орзу-умид. УСМОН (а.) - синиқчи, даволовчи, табиб. УЧҚУН (Узб.) - ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўясин.

Ф

ФАЗИЛАТ (а.) - яхши хислатли. ФАЗЛИДДИН (а.) - диннинг фазли, камоли. ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллохнинг ризқу насибали, омадли бандаси. ФАРАНГИЗ (ф.т) - нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз. ФАРИД (а.) - якка, ягона. ФАРИДА (а.) - якка, ягона, тенгсиз қиз. ФАРМОН (ф.т.) - буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола. ФАРОРАТ (а.) - ҳузур-халоват, роҳат-фароғатда яшасин. ФАРРУХ (ф.т.) - юзидан нур ёгалувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам. ФАХРИДДИН (а.) - диннинг фахри, ғурури. ФЕРУЗ (ф.т.) - енгилмас, юлиб. ФЕРУЗА (ф.т.) - ғолиб, иқболи баланд зебо қиз. ФИРУЗ (ф.т.) - саодатли, иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб, ФИРУЗА (ф.т.) - саодатли ёки фирузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи. ФОЗИЛ (а.) - билимдон, доно, зукко. ФОЗИЛА (а.) - билимли, зукко қиз.

X

ХАЙРИДДИН (а.) - диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намояндаси. ХАЙРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси. ХАЛИЛ (а.) - севимли, азиз дўст. ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган холли бола. ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлтан холли қиз. ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) - юқори мавқега эга, баланд мартабали холли қиз. ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) - хол билан тушлган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн. ХОЛДОР (ф.т.) - хол билан туғилган холли бола. ХОЛМИРЗА (ф-т.) - холли бола, билимдон, доно, ўқимишли,саводхон бўлиб етишсин. ХОЛМУРОД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин. ХОЛМУҲАММАД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) - холли бўшб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин. ХОЛТОЖИ (ф.т.) - баданида холи ва тожи мавжуд бўлган бола. ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) - бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, "хованд амир” бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон. ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) - хон ёки асилзодалар авлодидан бўлган қиз. ХОСИЯТ (а,) - яхши хислат ва фазилатлар сохибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд. ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Худо берди, Аллоҳ ато этди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола. ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) - Худонинг назари тушган бола. ХУМОР (а.) - кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола. ХУРРАМ (ф.т.) - шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола. ХУРСАНД (ф.т.) - шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола. ХУРШИД (ф.т.) — қуёш бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин. ХУРШИДА (ф.т.) - қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли киз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

Ч

ЧАРОС (ўзб.) - кўзлари чаросдек фусункор, жозибаля, чиройли қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз. ЧОРИ (ф.т.) - оиладаги тўртинчи ўғил.

Ш

ШАБНАМ (ф.т.) - шудрингдек беғубор, покиза қиз. ШАВКАТ (а.) - шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин. ШАМСИДЦИН (а.) - диннинг қуёши. ШАМСИЯ (а.) - қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз. ШАМСУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёвдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси. ШАРБАТ (а.) - ёқимли, ширин, суюкли қиз. ШАРИФ (а.) - шарафли, муқаддас, азиз. ШАРИФА (а.) - азиз, қадрли, шарафли қиз. ШАФИҚА (а.) - шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз. ШАҲБОЗ (ф.т.) - лочин, чакқон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин. ШАҲИНА (ф.т.) - довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз. ШАҲЛО (а.) - катта, қора кўзли, гўзал қиз. ШАҲНОЗ (ф.т.) - шоҳлар, асилзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз. ШАҲОБИДДИН (а.) - диннинг ёрқин, нурли юлдузи. ШАҲОДАТ (а.) - гувоҳлик берувчи. ШЕРАЛИ (ф.т-а.) - шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин. ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин. ШЕРЗОД (ф.т.) - шернинг боласи; шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола. ШЕРМУРОД (ф.т-а.) - шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин. ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) - хон, асилзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори. ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақшш, қобил бўлиб ўссин. ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг шердек жасур, довюрак бандаси. ШИРИН (ф.т.) - ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола. ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин. ШОДИ (ф.т.) - шодлик, қувонч, бахтиёрлик. ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола. ШОДИГУЛ (ф.т.) - шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз. ШОДИЁР (ф.т.) - шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд қувончли кунда туғилган бола. ШОДИМУРОД (ф.т-а.) - шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду-хуррамлик, қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди. ШОДИМУҲАММДД (ф.т-а.) - шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар. ШОДИЯ (ф.т.) - шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда турилган киз. ШОДМОН (ф.т.) - шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ехуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола. ШОИР (а.) - шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин. ШОИРА (а.) - шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин. ШОЙИСТА (ф.т.) - ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз. ШОКИР (а.) - шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр. ШОҲИДА (а.) - сулув, гўзал, зебо қиз. ШОҲИМАРДОН (ф.т.) - мард, баҳодирлар шоҳи. ШОҲРУҲ (ф.т.) - юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола. ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) - гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболиқда беназир, беқиёс қиз. ШУКУР (а.) - қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор. ШУКРУЛЛОҲ (а.) - бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин. ШУҲРАТ (а.) - довруғ, обрў, шон, ифтихор.

Э

ЭЛБЕК (ўзб.) - улгайиб элнинг бега, сардори, йўлбошчиси бўлсин. ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) - улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин. ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу қилган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига эриштирсин. ЭРАЛИ (ўзб-а.) - жасур, дойюрак, мард бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин. ЭРГАШ (ўзб.) - ака ва опаларига эргашиб юрсин. ЭРКИН (ўзб-) - эркин, озод, ҳур бола. ЭСОН (ўзб.) - соғ-саломат, омон-эсон ўссин. ЭШБЕК (ўзб.) - беклар наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, эш, ҳамнафас бўлсин. ЭШБЎРИ (ўзб.) - бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, унн ёмон кучлардан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин. ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) - мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув ҳаёт кечирсин. ЭШМУРОД (ўзб.-а.) - орзу кдяинган ҳамроҳ ёки орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига етсин. ЭШҚОБИЛ (ўзб.) - одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака- укаларига йўлдош, ҳамдам, эш бўлсин. ЭЪЗОЗ (а.) - эътиборга, ҳурмат-эҳгиромга сазовор бўлган қадрли, қимматли, суюкли бола. ЭҲСОН (а.) - совға, туҳфа.

Ю

ЮЛДУЗ (ўзб.) - юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз. ЮНУС (қад.яҳ.) - каптар. ЮСУФ (қад.яҳ.) - ортган, кўпайган ҳусн маъносида.

Я

ЯЙРА (ўзб.) - яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти қувончга тўлиқ бўлсин. ЯШАР (ўзб.) - яшаб кетсин.

Ў

ЎКТАМ (ўзб.) - кучли, қудратли, довюрак, жасур, виқорли. ЎЛМАС (ўзб.) - ўлмасин, умри узоқ бўлсин. ЎЛМАСОЙ (ўзб.) - ўлмасин, яшаб кетсин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз. УРАЛ (ўзб.) — туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола. ЎРОҚ (ўзб.) - ўроқдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўроқ билан кесилган бола. ЎТКИР (ўзб.) - ўткнр, ўткир ақлу заковат соҳиби, доно бола бўлсин. ЎТКИРБЕК (ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ўткир ақлу заковат соҳиби, билимли, доно бола. ЎҒИЛОЙ (ўзб.) - шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин. ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) - ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин туғиладиган бола ўғил бўлсин.

Қ

ҚАЛДИРҒОЧ (ўзб.) - қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз. ҚАМБАР (а.) - тўрғай. ҚАҲРАМОН (ф.т.) - довюрак, жасур, қудратли, кўрқмас. ҚИЛИЧ (ўзб.) - киндиги қилич билан кесилган бола ёки қиличдай кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин. ҚУДРАТ (а.) - кучли, қудратли. ҚУДРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин. ҚУНДУЗ (ўзб.) - қундуздек чиройли, зебо қиз. ҚУНДУЗОЙ (ўзб.) - қундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо қиз. ҚУРБОН (а.) - Қурбон ойида туғилган бола. ҚУРБОНАЛИ (а.) - Қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат, акл-заковатли бўлсин. ҚУРБОННАЗАР (а.) - Қурбон ойида туғилган, Худонинг назари тушган бола. ҚУРБОНОЙ (а.-ўзб.) - Қурбон ойида туғилган ойдек гўзал, сулув қиз. ҚУТБИДДИН (а.) - диннинг асоси, таянчи. ҚУТЛИ (ўзб.) - бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ. ҚУТЛИБЕКА (ўзб.) - бахтли,саодатли, иқболи порлоқ олийнасаб қиз. ҚЎЛДОШ (ўзб.) - кўмакчи, дўст, ҳамдам. ҚЎЧҚОР (ўзб.) - мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек кучли бола. ҚЎШОҚ (ўзб.) - баданида қўшимча аъзо билан туғилган бола.

Ғ

ҒАЙРАТ (а.) - серҳаракат, шижоатли, толмас, ғайратли бола бўлсин. ҒИЁС (а.) - кўмак, ердам, мадад. ҒИЁСИДДИН (а.) - диннинг мадади, кўмаги, ёрдами. ҒОЛИБ (а.) - зафар қозонувчи, енгилмас, юлиб. ҒУЛОМ (а.) - ёш хизматкор қул.

Ҳ

ҲАБИБ (а.) - суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр. ҲАБИБА (а.) - севимли, меҳрибон, қадрли қиз. ҲАБИБУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг суюкли дўсти. ҲАЙДАР (а.) - арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола бўлсин. ҲАЙИТ (а.) - ҳайит байрами кунларида туғилган бола. ҲАЙИТАЛИ (а.) - ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр инсон бўлиб етишсин. ҲАЙИТГУЛ (а-ф.т) - ҳайит кунида туғилган, гулдек чиройли, зебо қиз. ҲАЙИТМУРОД (а.) - ҳайит кунида фарзандли бўлиб, орзумизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига етсин. ҲАЛИМА (а.) - раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли қиз. ҲАМДАМ (ф.т.) - содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига, отасига ҳамдам, мададкор, эш бўлсин. ҲАМИД (а.) - Аллоҳ таолога ҳамду сано айтувчи.ҲАМИДА (а.) - Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз.Ҳ АМИДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг мақтовига сазовор, аъло бандаси. ҲАМРО(Ҳ) (ф.т.) - ҳамдам, шерик.ҲАСАН (а.) - чиройли, аъло, гўзал. ҲАСАНАЛИ (а.) - чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин. ҲАСАНХЎЖА (а-ф.т.) - хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола. ҲОЖИ (а.) -муқаддас ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи. ҲОЖИМУРОД (а.) - ҳожи эриштирган орзу-мурод ёки улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин. ҲОТАМ (а.) - олийҳиммат, саховатпеша бола. ҲУЛКАР (ўзб.) - Сурайё юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин. ҲУМОЮН (ф.т.) - муборак, қутлуғ. ҚИСКАРТМАЛАР:

(с.а.в.) — Соллаллоҳу алайҳи васаллам а. — арабча мўғ. — мўғилча паҳл.- паҳлавийча ўзб. — ўзбекча ҳинд. — ҳиндча ф.т. — форс-тожик юн. — юнонча яҳ. — яҳудийча қад. яҳ. — қадимий яҳудийча
Категория: Har-Xil | Просмотров: 735 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 5
0  
5 nasri   (07.05.2011 20:07) [Материал]
rahmat ismimni manosini bilib oldim

0  
4 SuperGirl   (05.05.2011 03:39) [Материал]
nega meni ismim yo'o'o'o'o'o'q ))))) sad :( sad

0  
3 arli7788   (04.05.2011 19:10) [Материал]
YOZIB YUBORSANGIZ JUDA XURSAND BOLARDIM ILTIMOS

0  
2 arli7788   (04.05.2011 19:07) [Материал]
ANASXON DEGAN ISMNI M,ANOSI NIMA ILTIMOS BILSANGIZ YOZIB YUBORINGLAR

0  
1 marka   (03.05.2011 22:59) [Материал]
Катта рахмат сизга

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]