Главная » 2011 » Ноябрь » 18 » Ирода Исмоилова турмушга чиқди
17:54
Ирода Исмоилова турмушга чиқди



Ўзининг "Товус” рақси билан халққа танилган "Ниҳол” мукофоти совриндори, ҳозирда "Офарин" рақс театри яккахон раққосаси Ирода Исмоилова турмушга чиққанидан кўпчиликнинг хабари йўқ...

Раққоса 27 октябр куни никоҳ тўйини нишонлади. Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ботир Қодиров сингари эл суйган санъаткорлар хизматда бўлишди. Қизиқ, энди Ирода Исмоилова рақсдаги фаолиятини давом эттирармикан?

Ирода Исмоилова: — Рости, шу пайтгача ички дунёимга мос йигит учрамаётгани учун турмушга чиқишни ортга сураётгандим. Апрел ойидаги тасодифий учрашув эса ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Самимий кулгиси билан эътиборимни қозонган турмуш ўртоғим Муроджон Эшмуҳамедов (Телефон компаниясида мутахассис) билан бир-биримизни сўзсиз тушунамиз. У киши ижодимни ҳурмат қилади. Демакки, ҳам оилани, ҳам санъатни бирдек уддалашга астойдил ҳаракат қиламан. Тўйим бўлганидан мухлислар бехабар қолганининг боиси эса буни оммага эълон қилишни ўзимга эп кўрмадим.

Икки ёшга оилавий бахт тилаймиз!


Категория: Новости | Просмотров: 775 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 2
0  
2 akromjon   (19.11.2011 06:34) [Материал]
59 20 079

0  
1 akromjon   (19.11.2011 06:34) [Материал]
raxmat

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]