Главная » 2011 » Май » 12 » FARZAND KELTIRUVCHI GUL!
17:18
FARZAND KELTIRUVCHI GUL!



Гуллар ҳар қандай одамга завқ бағишлайди. Айниқса очилиб турганини кўришингиз билан беихтиёр кўзингиз қувнайди. Гулларнинг ҳам ўзига яраша сир-синоатлари бор. Фақат биз уни илғамаймиз. Буни ирим-сиримларга йўямиз. Шундай гуллар борки, агар ўзининг эгаси вафот этса, у ҳам кўкаришдан тўхтайди. Ҳаттоки сабабсиз ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Бу гал биз айрим гулларнинг хусусиятлари ҳақида ёзишга жазм этдик.

«Пул дарахти» гули — Ушбу гулни уйга пул келтириш учун ўстиришади. Бунинг учун уни қизил тувакка ўтқазиб, бир нечта йирик тангаларни ташлаб қўйиш керак. Агар гулнинг танаси йўғон бўлиб майда шохлари кам бўлса, уйга йирик пул келишидан дарак.

Кактуслар — компьютер ёнига нурланишдан асраш учун қўйиладиган гул. Шунингдек уларда ўғри ва босқинчиликдан асраш хусусиятлари мавжуд. Бу гул қўрқувни енгишга ёрдам беради. Қизлар бу гулни парваришламагани маъқул. Оила қуриши кечикади.

Бинафша. Ушбу гул касалликлардан ва эри-хотиннинг ўзаро тортишувларидан асраб қолади. Оилага бахт ҳамда фарзанд келтирувчи гул деб эътироф этилади. Уни ўзгаларнинг назаридан асранг.

Хлорофитум гули. “Оила бахти” деб ҳам аташади. Гулни эътибор билан парваришлаш, вақтида дорилаш, айниқса тез -тез ювиб туриш тавсия этилади. Ушбу гул хотиржам ва бахтли хаёт кечириш гаровидир.

Бамбук — омад гули ҳисобланиб, у карьера қилишингизда жуда қўл келади. Уни иш столингиз устига қўйганингиз маъқул.

Қирққулоқ (Папоротники) — ушбу гул уйни ҳар хил ёмонликлардан, кўз тегишидан асрайди. Агар гулни сўлиган ҳолда кўрсангиз, у сиз учун ёмон кўзлар билан курашганини билдиради.

Фикус — оилада хотиржамликни сақлашга ёрдам беради. Агар уни ошхонага қўйсангиз, қашшоқликдан сақлайди. Ётоқхонага қўйилса ҳомиладор бўлишга ёрдам беради. У фарзанд келтирувчи гул.

Драцена — бирон -бир нарсага енгилгина эришиш учун яхши восита. Масалан, уни кўкартирган инсон лоторея билети орқали катта ютуққа эга бўлиши мумкин.

Традесканция — атрофингиздаги ғийбатчилардан сизни асрайди. Бу гулни қаровсиз қолдириб бўлмайди.

Печакгул — эркакларни ёқтирмайди. Бундан ташқари одамларнинг қувватини тортиб олади.

Гуллар нимани англатади

Сизга кимдир гул совға қилди ёки сиз қайсидир гулни ёқтирасиз. Ўша гул нимани англатишини биласизми? Унда қуйидаги гулларга берилган таъриф билан танишиб чиқинг.

Оқ гул (акация ) — сизни муҳаббат кутмоқда.

Қўқонгул (астра) — тақдирингиз учун кимдир қаттиқ қайғуряпти.

Бўтакўз (васелек) — сизни ҳамма камтарин ва хушмуомилалигингиз учун яхши кўришади.

Чиннигул — кимдир ортингиздан кузатаётганини билдиради.

Картошкагул — яқин кунларда яхши хушхабар эшитишингиз мумкин.

Сунбул — кутилмаган саёҳатга чиқишингиздан дарак.

Ясмин — сиз билан дўстлашиши истагида юрганлар бор.

Қўнғироқгул — вақтингизни бекорчи суҳбатларга сарфлайсиз.

Лилия (лолагулларга мансуб) — тез орада катта ютуқ ёки меросга эга бўлиш эҳтимоли бор.

Марваридгул — севган кишингиз билан бирга оила қуриб, бахтли хаёт кечирасиз.

Лолақизғалдоқ — кимнингдир ҳамдардлигига муҳтожсиз.

Дасторгул (маргаритка) — тақдирингиздаги чалкашликларнинг ечими топилади.

Гулҳамиша (ноготки) — яқинда кўнгилсизлик рўй бериши мумкин.

Оқ атиргул — кутмаган кишингиз муҳаббатини изҳор этади.

Қизил атиргул — ҳасратларингиз тез орада якун топади.

Настарин — қийин синовларни бошингиздан ўтказасиз.

Наъматак — қандайдир аёл хаётингизга ҳалақит бериши мумкин

.



Категория: Savol/Javob | Просмотров: 1389 | Добавил: SuperBoy
Всего комментариев: 1
0  
1 nasri   (12.05.2011 19:39) [Материал]
cry cry cry

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]