Главная » 2011 » Июль » 26 » 2 йилдан сўнг батареялар суйуқ кўринишда бўлади!
04:39
2 йилдан сўнг батареялар суйуқ кўринишда бўлади!


Алтернатив транспорт алтернативлигича қолишининг асосий сабаби шундаки, ёқилғи элементлари ва аккумулятор технологиялари унчалик муккамал эмас. Нарх, самарадорлик, оғирлик – ушбу элементлар устида анча ишлаш керак. Массачусет технология институти олимларини фикрича улар ҳозирда тўғри йўналишда изланиш олиб боришмоқда. Яқинда олимлар аккумуляторнинг умуман янги турини ишлаб чиқиш мақсадида одатий батареяларни ва ёқилғи унсурларини энг кучли тарафларини бирлаштиришди.

"Бу электр ўтказувчи материал хисобланмуш юмшок электрод” – деб шарҳлайди MIT инженерия ва материалларни юритиш профессори, ўрганиш раҳбари Йет-Минг Чайнг (Yet-Ming Chiang). Фанлараро гурухда шунингдек бошқа университетлардан ҳам ходимлар олинган ва умумий ҳисобда ҳозирда 9 киши изланиш олиб бормоқда.

Аккумулятор йиллар давомида мавжуд бўлган ва фойдаланилган батареяга ўхшайди. Аммо улардан фарқли равишда, янги аккумуляторлар юқори концентрацияли осма зарраларга таянган «Cambridge crude» (Кембридж хом ашёси ) номли, ярим юмшоқ тизимга эгадир. Технологиянинг яна бир муҳим фарқи шундаки, батареяда реакторлар ва реагентлар бир биридан ажралади.

Ушбу "эгилувчан тизим” оддий литий-ионли технологиялар ва ёқилғи технологияларга нисбатан бир қанча устунлиларга эга. Биринчидан, нисбатан кўпроқ қувват сақланади. Олимлар шунингдек уларнинг батареялари арзонроқ булишини кутишмоқда, чунки ушбу батареялар тузилиши оддий ва ишлаб чиқишда олимлар қиммат унсурлардан фойдаланишмаган. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар фикрича, аккумулятор барча транспорт воситалари учун етарли бўлган қувватга эгадир.

Нью – Йорк шаҳар колледжи кимё инженерия доценти Дэн Стейнгарт (Dan Steingart) фикрича ушбу батарея ўз ичига одатий батареялар ва ёқилғи унсурларини олган ўзига яраша бир гибриддир. Батареяни асосий устунлиги бу қайта зарядлаш имкониятидир. Аммо Стейнгарт шунингдек ҳозирда айрим муҳим муаммолар борлигини ҳам инкор этмайди. Муаммолардан бири – суюқ унсурлар каналларни ифлослантирмасдан, ишончли ўтишига ишонч ҳосил қилиш керак.

Аккумуляторнинг биринчи савдо учун мулжалланган кўриниши 2 йил ичида тайёр бўлиши кўзда тутилмоқда. Агарда олимлар изланишларни ижобий ўтказишса аккумуляторларнинг савдо учун мулжалланган кўриниши 10 йиллик оҳирларида пайдо бўлиши мумкин.
Категория: Новости | Просмотров: 674 | Добавил: BVLGARI
Всего комментариев: 1
0  
1 nasri   (30.07.2011 20:46) [Материал]
079

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]