Главная » 2011 » Ноябрь » 23 » Ўзбекистондан Россияга пиёда борган мушук
03:13
Ўзбекистондан Россияга пиёда борган мушук





Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида истиқомат қилган Равиля Хаирова ва унинг турмуш ўртоғи Лев Кондратьев доимий яшаш учун Россияга кўчиб кетадиган бўлишди. Фақат уларни бир нарса ташвишга соларди: севимли мушукларини ташлаб кетишга тўғри келади… Сабаби мушук қари эди, Россиягача етиб олиши амримаҳол. Равиля мушукни қўшнисида қолдиришни маъқул кўрди.
Россиянинг Воронежига етиб боргач Равиля дарҳол қўшнисига сим қоқди:
—Мушугим қалай?
Аммо у нохуш хабарни эшитди. Мушук ҳеч кимга «индамай» уйдан чиқиб кетганди…
Орадан икки йил ўтди. Бир юмуш билан кўчага чиққан Равиля Хаированинг этагига аллақаёқдан бир мушук келиб суйкала бошлади. Аёл кўзларига ишонмай қолди. Бу ўша, Ўзбекистонда қолдириб кетган севимли мушуги эди!
«Шок ҳолатида эдим!-дейди Равиля журналистларга берган интервьюсида.-Ҳа, бу менинг мушугим Мордочка эканлигига шубҳам йўқ эди. Ажабланарлиси, у мени таниди! Уйга олиб боришим билан, бир вақтлар ўзи ҳуш кўрадиган креслони кўриб, устига чиқиб ётиб олди».
Ҳа, ана садоқат-у, мана оқибат! Ўзбекистондан Россиягача пиёда йўл босиб етиб борган қаҳрамон мушук-бугун севимли бекасининг қарамоғида
Категория: Har-Xil | Просмотров: 523 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]