Главная » 2011 » Ноябрь » 15 » Ўзбекистон — Тожикистон : 3-0
20:25
Ўзбекистон — Тожикистон : 3-0





Ҳозиргина Тошкентдаги "Пахтакор” Марказий ўйингоҳида ЖЧ-2014 саралаш учрашувлари доирасидаги Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. Ўйинда вакилларимиз йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов ва Александр Гейнрихлар киритишди. Ҳакам томонидан қўшиқ берилган сўнгги дақиқада Гейнрих яна битта гол киритганди, аммо ҳакамлар буни ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳолашди. Бугун КХДР термаси ўз уйида Япония термасини мағлубиятга учратди. Демак, Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 13 очко билан пешқадамга айланди. Японияликлар ҳисобида 10 очко бор, КХДР терма жамоасида 6 очко, тожикистонликлар ҳали очко жамғаришмади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинлар қуйидаги кўринишда: Япония-Ўзбекистон, Тожикистон-КХДР. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаймиз.
Категория: Спорт | Просмотров: 639 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]