Главная » 2011 » Июнь » 12 » Телефон ҳақида 12 смс
05:21
Телефон ҳақида 12 смс
1. Бангладешда 16 ёшгача бўлган болаларнинг мобил телефондан фойдаланиши бутунлай таъқиқланган. Япония, Франция, Испания ва Англия давлатлари томонидан ҳам болалар учун мобил алоқа хизматларидан фойдаланишда чекловлар рнатилган.



2. Ўн олти йиллик фаолияти давомида ўн тўртта халқаро мукофотга сазовор бўлган америкалик машҳур нейрохирург, мобил алоқанинг инсон организмига зарарли таъсири юзасидан ўттиздан ортиқ илмий текширувлар олиб борган олим Вини Курана "Мобил телефонлари тарқатадиган электромагнит тўлқинларнинг салбий таъсири чекиш ва асбест чангидан бир неча ўн баробар ортиқроқ ва зарарлироқ" деган хулосага келди.



3. Мобил телефонлари ҳатто ўчирилган ҳолда ҳам ўзидан электромагнит тўлқинлар тарқатади. Сўнгги русумдаги, такомиллашган мобил телефонлари 900 мегагерц частотали электромагнит нурланиш билан ҳатто ўчирилган ҳолда ҳам ўз эгаларининг соғлигига жиддий зарар етказадилар



4. Мобил телефонга ўрнашиб олган бактерияларнинг яшовчанлиги бошқа жойдаги бактерияларга нисбатан бир неча баробарга ортиқ эканини кўрсатмоқда. Чўнтакларимиз ва сумкаларимиз бу бактерия ва микроблар учун ўзига хос "иссиқхона" вазифасини бажаради. Кўплаб касалликларнинг онаси бўлган бу бактерия ва микроблар оғиз ёки тери орқали организмга тушгудай бўлса, турли касалликларни қўзғаши тайин".



5. Швециянинг "Ҳаёт мактаби" миллий институти олимлари томонидан 233 нафар бемор устида олиб борилган текширувлар натижасида шундай хулосага келинган, кун давомида мобил телефони орқали ярим соат сўзлашадиган кишиларда хотира йўқолиши хавфи анча юқори экан, лекин кўпчилигимиз бу муаммоларга беэътибор қараймиз...



6. Британиялик олимлар мобил телефонларининг қулоқ ичига тиқиб фойдаланиладиган мосламаси - "наушник"ларнинг мияга зарари айниқса катта эканини текширувлар орқали аниқлаб, исботлаб бердилар. Маълум бўлишича, "наушник"лар зига хос антенна вазифасини ўтайди ва улар инсон миясини телефон трубкасига қараганда уч баробар ортиқроқ нурланиш билан зарарлайди.



8. Норвегия олимлари мобил алоқа станцияларининг антенналаридан тарқалаётган электромагнит майдон ультратовуш ва ЭКГ сингари бир қатор ташхис аппаратларининг фаолиятига ҳам салбий таъсир этар экан.



9. Буюк Британия ҳукумати жорий этган қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаганларнинг мобил алоқадан фойдаланишлари тақиқланади.



10. Исроил Кнессети (парламенти) мамлакатда мобил телефонлар ва мобил алоқа компанияларининг ҳар қандай рекламасида ҳамда телефон аппаратларининг қутиларида мобил алоқанинг киши соғлигига зарарли эканини таъкидловчи эслатмалар (ёзиб қўйилишини талаб қилди.



11. Халқаро электралоқа Иттифоқининг маълум қилишича, 2010 йил жаҳонда мобил алоқа хизмати абонентлари сони 5 миллиард кишига етган.



12. Венгер олимлари болалигидан уяли алоқа воситасидан фойдаланганларда улар 20-29 ёшга кирганларида миясида шиш пайдо бўлиши мумкин, деган фикрни айтишган
Категория: Har-Xil | Просмотров: 663 | Добавил: BVLGARI
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]