Главная » 2011 » Ноябрь » 24 » Таиланднинг пойтахти ўзгариши мумкин
16:18
Таиланднинг пойтахти ўзгариши мумкин


Сув тошқинлари натижасида катта талофат кўрган Таиландда ҳукумат вакиллари сув остида қолиш хавфи билан юзма-юз келган пойтахтни Бангкокдан бошқа шаҳарга кўчириш масаласини кун тартибига олиб чиқди...

Сатапорн Манират исмли депутат "Puea Thai” партиясининг 20 нафар вакилининг "иккинчи пойтахт ташкил қилиш ёки пойтахтни бутунлай бошқа шаҳарга кўчиришни тадқиқ қилишга оид махсус комиссия тузилиши” ҳақидаги таклифини ўртага ташлашганини маълум қилиб, қайси шаҳар янги пойтахт қилишга доир масалани кўриб чиқишни таъкидлаб ўтди. Манират шунингдек, Бангконинг ҳар йили маълум миқдорда чўкаётганини, пойтахтнинг йилдан-йилга табиий офатлар билан боғлиқ муаммоларга янада кўп дуч келишини қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, дунёнинг энг гавжум мегаполисларидан бири бўлган Таиландда 12 миллион аҳоли истиқомат қилади.



Категория: Har-Xil | Просмотров: 481 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]