Главная » 2011 » Ноябрь » 17 » Сабр ва муҳаббат
15:54
Сабр ва муҳаббат



Чарльз Дарвин номини эшитмаган киши бўлмаса керак. У ўзининг илмий ишлари билан дунё фанига ўз ҳиссасини қўшган олимдир. Чарльз Дарвин ўз қариндошининг қизи Эмме Веджвудни севади ва унга уйланади. Уларнинг ўнта фарзанди бўлиб, шундан учтаси ёш пайтида вафот этишади. Дарвин буни қариндошлик никоҳи сабаб бўлса керак, деган тўхтамга келади. Бу борада бир қанча илмий ишлар ҳам олиб боради. У аёли ўзига нисбатан доимо эътиборли ва сабрли бўлганлиги учун жудаям ҳурмат қилишини таъкидлаган. Ишқий мактубларидан бири:

«Ташрифинг менга қанчалик хузурбахш бағишлаганини сўз билан ифодалай олмайман. Сен ҳам менчалик бахтлимисан?! Эрталаб уйғонишим билан осудалик қаърига сингиб кетдим, гўё. Беш йиллик саёҳатим мени ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарашга ўргатди. Саёҳатдаги қизиқарли кунларим: ёввойи ва нотаниш жониворларни кўриш, ўсимликларнинг мен билмаган дунёсини ўрганишнинг барчаси сени унутишимга фойда бермади. Сешанба куни кутилмаган совғамни оласан, менинг севимли ва бўлажак рафиқам. Уйга қайтишим сенга бўлган муҳаббатимни янада аланга олдирди. Сени кўриш иштиёқида ёнаяпман…»

МУСИҚАГА ИЛҲОМ

Бутун дунёни ўзининг мусиқалари билан забт этган Вольфганг Амадей Моцартнинг ҳам ўзига хос муҳаббат тарихи бўлиб, у севгилиси яъники, турмуш ўртоғи Констанцега тинимсиз мактублар ёзиб турган. Чунки бастакор доимий гострол сафарларида бўлган. Шулардан бирини ҳавола этмоқчимиз.

«Севимли ёрим, сенга илтимосларим бор.

Сираям кайфиятингни туширма.

Ўз соғлигингни ўйла ва баҳорги шамолдан ўзингни асра.

Ёлғиз ўзинг сайр қилгани чиқма. Иложи борича чиқмаганинг маъқул.

Менинг муҳаббатимга ишончинг комил бўлсин. Ҳамма мактубларимни сенинг портретингга қараб ёзаман.

Менга ҳамма нарса ҳақида тўлиғича ёзиб юбор. Ҳаммасини билишни истайман. Сениқандай яшаётганингни билишим керак.

Сен ўзингни жабрдийдадай тутма. Мен учун унчалик куйинма. Ташқи кўринишингга доим аҳамият бер. Мени иккимизнинг шаънимизни ҳимоя қилаётганим учун ҳам янада кучли севишинг керак...

16 апрел, 1789 йил Дрезденадан юборилди.»

Рубоий

Умр дафтаридан фол очганда дил,

Хўрсиниб сўзлади бир куйган кўнгил:

Бахтлидир ул кимса — ой юзли ёри —

Бағрида бўлса-ю оқшоми бир йил,

* * *

Тақдир лавҳасида ҳукмим бўлганда,

Майлимча ёзардим уни шу онда,

Қайғуни дунёдан йўқотиб буткул,

Шодликдан бўларди бошим осмонда.

Умар Хайём

Муҳаббат ҳақида…

Муҳаббатни сотиб олиб бўлмайди, у юракка ўзи келади.

Генри Лонгфелло

Ўзларига ишонмаган кишилар ҳаммадан ҳам севимли киши бўлишни исташади. Аммо севишдан қўрқиш керак эмас, у жавобсиз қолган тақдирда ҳам.

Фридрих Ницце

Дунёга секингина боқасан, аммо муҳаббатда ундай эмас.

Гёте

Муҳаббат мисоли денгиз. Унинг қирғоғи бепоён.

Ҳофиз

Маълумки, донишмандлик ва муҳаббат ҳеч қачон бир-бирига тўғри келмайди.

Бобур

ВАФО ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАСИЗ?

Азиз Ражабий, хонанда: — Вафоли бўлиш учун биринчи навбатда иймон кучли бўлиши керак. Қолаверса, ўзини хурмат қилган одам бевафоликка йўл қўймайди. Ҳозирги кунда қўшиқларда ҳам бевафо сўзи ишлатиляпти. Асли шу сўзни қўлланилишига қаршиман. Аммамни вафо тимсоли сифатида биламан. Боиси, турмуш ўртоғи урушдан қайтмаганда, уч бола билан тул қолган. Умрининг охиригача эрига вафодор қолган. Ҳатто сўнгги нафасида ҳам эрини ёд этиб ўтган.

Ҳусан, хонанда: — Оғир кунда ҳам, қувончи кунларда ҳам бирдек ёнингда турадиганларни вафоли дўст, деса бўлади. Худога шукр, садоқатли ёр-биродарларим талайгина. Афсуски, беш қўл баробар эмас. Ўзимга яқин олиб, ишониб юрагимни топширган инсоним менга бевафолик қилган...

Ирода Носирова, актриса, телебошловчи: — Вафо, садоқат бу тушунчаларнинг бари — инсонийликнинг энг олий хислатидир. Аммо ҳамма ҳам бу фазилатга тўлиқ эга эмас. Одатда бевафолик эркак кишида кузатилади. Шахсан мен бу жинс вакилларидан фақат вафо кўрганман. Бироқ, баъзи дугоналарим борасида бу фикрни билдиролмайман.


Категория: She'rlar/Verses | Просмотров: 771 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]