Главная » 2011 » Ноябрь » 30 » РОБОТ ҚЎРИҚЧИЛИК ҚИЛАДИ
21:15
РОБОТ ҚЎРИҚЧИЛИК ҚИЛАДИ



Келгуси йилнинг мартидан эътиборан Жанубий Корея қамоқхоналарида тажриба сифатида қўриқчилик вазифаси роботлар зиммасига юклатилади.
Роботлар асосан кечалари йўлаклар бўйлаб қўриқчилик қилади. Тўртта ғилдиракда ҳаракатланадиган роботнинг бўйи 150 см бўлиб, унга бир нечта видокамера, серсор ва динамик ўрнатилган. У шунчаки кузатишдан ташқари маҳбусларнинг ғайриоддий хатти-ҳаракатларини ҳам қайд этади.
Лойиҳа муаллифларидан бири профессор Ли Пэк Чхолнинг айтишича, тажриба якунлангач, роботларнинг қиёфаси дўстона кўриниши учун ўзгартирилади.
Бир ой давом этадиган тажриба Пхохан шаҳридаги қамоқхонада учта робот ёрдамида ўтказилади.
Категория: Новости | Просмотров: 528 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]