Главная » 2011 » Ноябрь » 24 » Равшан Эрматов – кетма-кет тўртинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками!
02:54
Равшан Эрматов – кетма-кет тўртинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками!

Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи марта (2008, 2009, 2010, 2011 йиллар) Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Айтиш мумкинки, Равшан Эрматов ушбу мавсумда Осиёнинг энг нуфузли ўйинларини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.

34 ёшли ҳакамисиз Осиё кубоги-2011нинг Австралия ва Япония терма жамоалари ўртасиаги финал ўйинини бошқариб борди. Шунингдек, "Чонбук Моторс" ва "Ас-Садд" ўртасидаги ОЧЛ-2011 финали ҳам Эрматовга ишониб топширилди.

Шунингдек, ўзбек "трио"си ЖЧ-2014 а Лондон-2012 саралаш баҳсларини бошқариб борди. Декабрь ойида эса Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Эрматов бу номинацияда ҳамкасблари - Юичи Нишимура ва Халил ал-Ғамдийни ортда қолдирди.

"Бу менинг тўртинчи совриним ва мен уни ўз фарзандларимга бағишлайман. Эришган натижаларимдан хурсандман", дейди Эрматов Воравий Макудийдан совринни қабул қилиб олар экан.

"Ўзбек ҳакамлари Осиё мусобақаларида яхши иштирок этиб келишяпти ва навбатдаги ЖЧ учун яхши тайёргарлик кўришяпти. Олдимиздаги барча мусобақаларда яхши иштирок этамиз, деган умиддаман", дея қисқача нутқ сўзлади Эрматов.


Категория: Спорт | Просмотров: 447 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]