Главная » 2011 » Июнь » 12 » Отасини чўчитган Шоҳ Жаҳон нимани исботлади?
05:30
Отасини чўчитган Шоҳ Жаҳон нимани исботлади?
Бу воқеа яқиндагина Жўраевлар хонадонида бўлиб ўтди. Шерали Жўраев ўз хонадонида тез-тез мусиқий базмлар ўтказиб туриши хеч кимга сир эмас, яқиндагина "Ишқнинг етти жилоси" кечасида ўғлига қўшиқ куйлаш навбатини берган Шерали Жўраев қўшиқ бошлангач бирмунча саросимага тушиб қолди.
Бир неча йиллар аввал Шерали Жўраев томонидан куйланган бу тарона Шоҳ Жаҳон Жўраев томонидан юқори пардадан бошланиб куйланишини нафақат у балки йиғилганлар хам кутмаганди.
Бунга сабаб эса Шоҳ Жаҳонни шу йиғилганлар орасида бир икки инсонлар юқори пардани ололмайди деганлари бўлган, Шоҳ Жаҳон айнан мана шу гапдан кейин пайтини пойлаган кўринади. Бу даврада йиғилганлар орасида уларни кўргач нималарга қодирлигини кўрсатиш учун қўшиқни юқори пардадан бошлайди.

Тақдим этаётган видеолавхани мана шу суратдагидек жойида Шерали Жўраевнинг юзидаги мимикасига яхшилаб ахамият беринг, гўё "Ха бола ўзича бошладида, кўрамиз хозир энди авжида нима қиларкин" деяётгандек. Рости шуни англайсиз, чунки юқори пардадан бошланган қўшиқни ахир хали авжи хам борда.

Шоҳ Жаҳон қандай уддалади? У авжини олдими йўқми? Буни тақдим этаётган видеолавхадан билиб олишингиз мумкин. Даврага қайтган Шерали Жўраев нима учун туриб кетгани ва қайтганини айтади.

Шунингдек бир вақтлар Шерали Жўраевнинг "Ёр-ёр" қўшиғини бесўроқ куйлаган хонанда бу қўшиққа клип суратга олиб муаллифни Ш. Жўраев кўрсатиш ўрнига, Ж.Шералиев дея кўрсатган у хонанда мана шу видеолавхадаги Шералининг ўғли бу қўшиқни жонли равишда куйлаган ижросига қандай бахо бераркин?
Категория: Har-Xil | Просмотров: 535 | Добавил: BVLGARI
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]