Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Нью-Йоркдаги тақдимот ва «Қора кўзларинг
01:19
Нью-Йоркдаги тақдимот ва «Қора кўзларинг





1 ноябрь куни Шаҳзоданинг янги "Қора кўзларинг" альбоми тақдимоти бўлиб ўтди...

Мазкур альбомда 11 янги қўшиқ бўлиб, фақат биргина "Все только начинается" номли қўшиғи рус тилида куйланган. Қўшиқнинг матни Равиль Гимазутдиновга тегишли. Барча мусиқа ва аранжировкалар муаллифи "Беном" гуруҳи яккахони Сарвар Азимов. Бу альбомдаги қолган ўзбек тилидаги тароналарнинг матн муаллифи эса "Беном" гуруҳининг иккинчи вакили Комил Фозилов. 1 ноябрьдан лицензияли альбоми Нирвана-CD Profiнинг барча дўконларида!

Бундан ташқари, хонандага тегишли яна бир янгилик: Шаҳзоданинг BIG APPLE MUSIC AWARDS in NEW YORK тақдимотига номзоди қўйилди. АҚШнинг нуфузли тақдимотларидан бири бўлган США BIG APPLE MUSIC AWARDS тақдимоти бу йил 3 декабрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Бу йилги унутилмас шоуда Шаҳзода ҳам иштирок этади ва унга омад тилаймиз. Бу тақдирлаш маросимида шунингдек Andy, Arash, Dj Alligator, Dato, Haifa, Tarkan ва бошқа дунёга машҳур санъаткорларининг номзодлари қўйилган
Категория: Новости | Просмотров: 408 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]