Главная » 2011 » Ноябрь » 30 » «Куёвим уйланяпти, қизим асабий…»
10:42
«Куёвим уйланяпти, қизим асабий…»




— Қизим иккита боласи билан эриникидан қайтиб келганига етти ой бўлди. Бошда куёв келиб хотин-бола-чақасини олиб кетмоқчи бўлди, розилик бермадим. Энди эшитсак, куёвимиз уйланаётган эмиш. Судга ажрим учун ариза берибди. Қизим ора йўлда қолиб жуда асабий бўлиб қолган. Қайнонасига телефон қилиб, ёшларни яраштиришни таклиф қилсам, "етти ойдан бери олиб ўтирибсиз, энди менга бунақа келиннинг кераги йўқ”, демоқда. Қизим уйдаги келиним билан келишолмай, энди келин ҳам "кетаман”га тушган. Келиним ишлайди. Қизим "келинингизга мен хизматкор эмасман, у келгунича овқат пишириб, уйни супур-сидириб ўтираманми?” дейди. Хуллас, бебош ёшларнинг балосига қолиб ўтирибман. Нима қилсам экан?

Нигора опа, Тошкент шаҳридан


— Ўртоқжон, "Эрим урмайди, болам йиғламайди деманг”, дердилар қатталар. Аразлаб келмайдиган қиз бор эканми. Турмушнинг муштларига чидашга ўргатмаганимиз учун ўзимиз ўз ёғимизга қоврилиб ўтираверамиз. Суд ажрими, қайнонанинг арази-ю ноз-фироғини кутмасдан тезроқ қизингизни олиб бориб яраштириб қўйишингизни маслаҳат берган бўлардик. Иккала томон маҳалла қўмитаси раислари, маслаҳатчи опахонларга маслаҳат солинг. Маҳалла-кўй, элнинг катталари бу ишга албатта бош қўшишади. Уятли жойи йўқ, ёшлар бир муддат бир-бирини тушунмабди, энди иккаласи ҳам пушаймон, ўртада бир эмас, иккита бола бор, уларнинг уволи тутади-я, деб қудани йўлга солиш мумкин. Айб мендан ўтибди, деб узр-маъзур қилинг. Мақсад — ёшлар ярашсин, болалар тирик етим бўлиб қолмасин. Бунинг учун биз катталар масъулмиз.

Келин ўз ҳаёти билан ўғлингизни меҳрини қозониб, болаларининг тарбияси билан машғул экан, барака топсин. Боз устига ишлайди. Бундай келинга раҳмат айтиб, қайнона эмас, она бўлиб, бағрингизга босинг. Қизингизнинг оилавий ҳаёти изга тушса, ўғлингизни оиласи ҳам тинчийди, Худо хоҳласа.
Категория: Har-Xil | Просмотров: 451 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]