Главная » 2011 » Ноябрь » 21 » Қишки сайёҳатга ҳозирмисиз? ёхуд “Ўзбек Швейцарияси” ҳақида
17:28
Қишки сайёҳатга ҳозирмисиз? ёхуд “Ўзбек Швейцарияси” ҳақида



Қиш яқинлашган сари дам олиш учун тоғларга йўл оладиганлар тобора кўпаймоқда. "Тоғ ёзда мазза-да!” дейдиганлар ҳам топилади, албатта. Бироқ дам олиш учун қишнинг ҳам ўзига яраша гашти бор. Қандай дейсизми? Келинг, биргаликда шу саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз...

"ЎЗБЕК ШВЕЙЦАРИЯСИ”ГА САЁҲАТ

Диёримизни бежиз жаннатга қиёслашмайди. Яхши ҳордиқ чиқариш учун мамлакатимизнинг хушманзара гўшалари дунёнинг ҳеч бир дам олиш масканларидан кам эмас.

Пойтахтдан чиқаверишдаги Роҳат кўлидан ўтиб, Ғазалкент томондаги тоғларга йўл оламиз. Ғазалкентнинг жануби-шарқий томонидаги Белдерсой ва Чимён чўққилари шаҳарлик дам олувчилар ва юртимиз меҳмонларининг ҳам севимли масканига айланган.

Чимён тоғ тизмалари денгиз сатҳидан 2400 метр юқорида жойлашган бўлиб, бутун дунёда "Ўзбек Швейцарияси” номи билан машҳур. Бу ернинг иқлими ёқимли, ёзда салқин, қишда эса умуман шабада йўқ. Йилнинг 300 куни қуёшли кунлардан иборат. Чанғи мусобақалари, қишки таътилга мос тоғ ёнбағирлари сизни ҳам ўзига тортиши тайин. Саргузашт ишқибозлари учун турли туристик фирмалар томонидан 20 дан ортиқ маршрутлар ташкил этилган. Улар сизни тоғнинг дам олувчилардан холи жойларига олиб чиқиши, ёввойи табиатнинг турли-туман мўъжизаларини кўрсатиши мумкин. Бу ерга дам олиш учун келган оддий саёҳатчилар кейинчалик профессионал альпинистларга ҳам айланишади.

Мутахассис фикри

Ерашим Рустемов, тиббиёт фанлари номзоди:

— Ишлаб чиқариш саноати ривожланган даврда тоза ҳаво олиш учун тоғли ҳудудларга бориб туриш инсон саломатлиги учун ҳам жуда фойдали. Айниқса, қишда тоғда ҳордиқ олиш, чанғида учиш, тоғ ҳавосидан туйиб нафас олиш бронхиал астма, аллергия, нафас олиш аъзолари касалликлари, жигар, юрак, асаб, қон айланиш тизими муаммоларини бартараф этади. Бу ёш болалар организмини чиниқтиришга ва уларнинг иммун тизимини мустаҳкамлашга ҳам катта ёрдам беради. Фақат юрак ишемик ва гиппертония хасталикларига чалинганларга ўзларини эҳтиёт қилишларини тавсия этамиз.

ОВ ИШҚИБОЗЛАРИ УЧУН

Тоғ ҳудудларида экстримал дам олиш ишқибозларининг яна бир тоифаси овчилардир. Овчилик гувоҳномаси ва махсус рухсатномаларга эга овчиларга каклик, тоғ каптари, ёввойи тўнғиз каби ҳайвонларни овлаш ҳам қиш мавсумида ўзгача гашт беради.

Агар сиз ов қилишни режалаштирган бўлсангиз, саёҳатга чиқишдан олдин Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасига мурожаат қилиб, ов қилиш учун махсус рухсатнома олишингиз керак. Рухсатномани беришда бу мавсумда ов қилиниши мумкин бўлган ҳайвонлар ва паррандалар ҳамда уларни қанча овлаш мумкинлиги ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, тоғда мароқли ҳордиқ чиқаришингиз учун чана, чанғи ва отлар ижарага берилади. Сизни тоғнинг энг юқори чўққиларига олиб чиқувчи махсус техника воситалари ҳам мавжуд.

Ўртача нарх-наволар

Дам олиш учун барча шароитга эга бўлган меҳмонхоналар нархи (бир киши учун суткасига)

"Азия Чимган” меҳмонхонаси 200 минг сўм;

* "Пирамида” (Чорвоқ) меҳмонхонаси 200 минг сўм атрофида.

Дам олиш уйларини оилавий ижарага олиш (бир сутка учун)

* "Чимён” оромгоҳидаги коттеждлар 200 минг сўм атрофида;

"Крокус парк” коттеждлари 450 минг сўмдан 950 минг сўмгача;

"Белдерсой оромгоҳи” коттеждлари 350 минг сўм атрофида;

"Небеса” коттеждлари 90 минг сўмдан 180 минг сўмгача;

"Янгиобод” турбазаси 90 минг сўм атрофида;

* "Sky Village" коттеждлари 100 минг сўмдан 230 минг сўмгача;

Баъзи дам олувчилар кайфиятлари кўтарилиб, қон-томир, нафас олиш ва иммун тизимлари яхшиланганидан сўнг шахсий дала ҳовли сотиб олишни ҳам ўйлаб қоладилар. Шунинг учун қуйидаги нархларни ҳам ҳавола этмоқдамиз.

Дала ҳовли сотиб олиш учун:

*Чимён тоғ ёнбағирларида барча шароитларга эга яъни, сауна, замонавий жиҳозланган меҳмонхона, ошхона, ётоқхонага эга 8 хонали дала ҳовли 250 млн. сўмдан 375 млн.сўмгача;

* Қурилиши якунланмаган дала ҳовли 125 млн.дан 200 млн.гача;

Дала ҳовли ер участкалари (6 сотих) 50 млн. атрофида туради.

(Нархлар 2011 йилнинг ноябр ҳолатига кўра берилди)

· Қишки тоғ саёҳатига боришни истаганлар эълонлар орқали туристик фирмаларга мурожаат қилиб, жой буюртиришлари, йўлланма сотиб олишлари мумкин.

· *WORLD travel.uz, *www.uzbekistan-hotels*www.sairamtour, *сompagetour.org, *fat.uz сайтлари орқали

саёҳат уюштириш бўйича барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

· Мустақил равишда йўлга отланадиганлар ҳар куни пойтахтнинг "Буюк ипак йўли” метро бекатидан жўнайдиган махсус автобуслардан фойдалансалар бўлади.

Категория: Новости | Просмотров: 603 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]