Главная » 2011 » Ноябрь » 13 » Файласуфга саволим бор…»
11:31
Файласуфга саволим бор…»






Агар ҳамма саволингизга жавоб бера оладиган файласуфни учратиб қолсангиз, ундан нимани сўраган бўлардингиз?

Гулҳаё Ниғматова, Шаҳрисабз шаҳри

 «Мени шогирдлика олинг», деб сўраган бўлардим.

Дилфуза СОБИРОВА, журналист

 Баъзан хаёлимга келган саволларга йиллаб жавоб излайман. Масалан, «яшашдан мақсад нима?» деган саволни 8-синфдан бери ўйлаб юрардим. Жавобини эса 2-курс талабаси бўлганимда топгандек бўлдим. Шу каби саволларнинг яна бир нечтасига жавоб изладим, топдим… Айни пайтда эса ўйлай-ўйлай файласуфдан нима сўрашим мумкинлигини тополмадим. Демак, ҳозирча менда жавобсиз савол йўқ. Шунинг учун ўша файласуфдан шунчаки ҳол-аҳвол сўрардим.

Нилуфар ВАҲОБОВА, бош муҳаррир ўринбосари

 «Яшашдан мақсадингиз нима?» деб сўрардим. Чунки ҳамма нарсани билган инсон учун бу ҳаётнинг қизиғи қолмаса керак.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА, журналист

 Ҳар доим мақолаларимга сарлавҳа қўйишга қийналаман. Файласуфдан менга маъноли ва қизиқарли сарлавҳа қўйишни ўргатишини сўрардим.

Нигора СОЛИҲОВА, мухбир

— «Мен яхши одамманми ёки ёмон одам деб сўрардим. Чунки одамлар ҳар доим ўзи ҳақида тўғри фикрда бўлавермайди.

Рустам ЖАББОРОВ, «Даракчи» газетаси бош муҳаррир ўринбосари

 Ундан вақтни бошқариш механизми ҳақида сўраб олардим.

Дилноза УМАРОВА, мухбир

— «Нега аёллар Венера, эркаклар эса Марс сайёрасидан дейишади?»

Мадина ЛУҚМОНОВА, мухбир

— «Донишмандликка эришиб, ҳануз ўзингиз ҳам жавобини топа олмаган жумбоқ нима?» дердим.

Наргиза УСАНБОЕВА, «Макрнинг 41-туяси» рукни муаллифи

— Бир суткадаги 24 соатни узайтиришнинг иложи йўқми деб сўрардим. Чунки баъзан вақт тез ўтганини сезмай, ишларимга улгуролмай қоламан.

Сабина, радиобошловчи

— Ундай файласуфни ёнида сукут сақлаб ўтиришни афзал кўрардим, негаки энг муҳим савол учун жавобни билиб олиш бу ҳаётнинг тўхташи демакдир.

Борис ГАФУРОВ, актёр

Ҳафта тавсияси

Кайфиятни туширмасликнинг 5 йўли

1. Асабингизга тегишга ҳаракат қилишса, хаёлингизда вентилятор ёқинг. У сизга қарата айтилган аччиқ сўзларнинг барчасини «учириб» юбораётганини кўз олдингизга келтиринг.

2. Тасавур қилинг, сизни хафа қилишга уринаётган суҳбатдошингиз аквариум ичида, сиз эса ташқарисидасиз. Суҳбатдошингиз нималардир гапирмоқда, аммо сиз сувда пайдо бўлаётган пуфакчалардан бошқасини кўрганингиз йўқ.

3. Дейлик, катта жанжал бошланиш арафасида. Ўзингизни қўлга олинг ва бақириб-чақираётган кишининг ўрнида оёқларини ерга уриб, онасининг эътиборини тортишга ҳаракат қилаётган болачани кўз олдингизга келтиринг.

4. Арзимас ҳазил ёки аччиқ сўзга хафа бўлаверишни одат қилманг. Кечира билишни ҳам ўрганинг. Ким биландир хафалашиб қолган бўлсангиз, ярашиш йўлини қидиринг. Аммо унинг қай бир ҳаракати сизни хафа қилганини ҳам ўзига билдириб қўйинг.

5. Кечиришни ўзингиз томонингиздан келтирилган катта қурбонлик деб билманг. Бировни кечира билиш сизни хотиржам, кучли қилади, ўзингизга бўлган ишончни орттиради ва ҳеч нима кайфиятингизни буза олмайди.

Манба: darakchi


Категория: Har-Xil | Просмотров: 527 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]