Главная » 2011 » Ноябрь » 15 » FACEBOOK АСОСЧИСИ АФСУСДА
20:15
FACEBOOK АСОСЧИСИ АФСУСДА




Facebook тармоғи асосчиси Марк Цукерберг Гарвард университети талабалари билан учрашувда бир пайтлар мазкур ўқув юртини ташлаб кетганидан афсусдалигини билдирди. 
Цукерберг 2004 йилда интернетда ижтимоий тармоқ яратиш мақсадида Гарвард университетининг психология факультетидаги ўқишини ташлаб кетган эди. 27 ёшли миллиардер энди бу ишидан афсусдалигини ва унга билим етишмаётганини билдирди. Унинг айтишича, Facebook ғояси айнан Гарвард университети ётоқхонасида яшаб юрган пайтларида дунёга келган. 
Марк Цукерберг яҳудий ва лотин тилларини билишига қарамай, бир талабанинг унга қайси китоб кўпроқ таъсир қилгани ҳақидаги саволига жавоб бера олмади. Дунёдаги энг кескин муаммолар тўғрисидаги фикри сўралганда эса у Facebookнинг янги имкониятларини гапириб берди. 
«Мана, кўряпсизларми, баъзида мен энг оддий саволларга ҳам жавоб бера олмайман, – дея тан олди Цукерберг. – Олий маълумотим бўлганида эди, компания бошқарувини яхшироқ уддалаган бўлардим»

Категория: Новости | Просмотров: 445 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]