18:41 Энди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейсларида iPad дан бепул фойдаланиш мумкин | |
"Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий Авиа Компанияси биринчи ва бизнес – класс йўловчиларига янги хизматни таклиф этди.
Эндиликда компания самолётларида iPad планшетидан бепул фойдаланиш мумкин бўлади. Учиш вақтида тарқатиладиган мослама аудио-, видематериаллар, кўплаб ўйинлар, қизиқарли журналларнинг электрон версиясини ўзида жамлаган. Ушбу хизматни биринчи бўлиб ўзида синаганлар Тошкентдан Куала – Лумпур, Франкфурт ва Санкт – Петербургга учувчи (ёки ортга қайтувчи) биринчи ва бизнес – класс йўловчилари бўлишди. | |
Категория: Новости | Просмотров: 462 | |
Всего комментариев: 0 | |