Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Булутлар ортидаги қуёш ёхуд машҳур актрисанинг парда ортидаги ҳаёти
20:51
Булутлар ортидаги қуёш ёхуд машҳур актрисанинг парда ортидаги ҳаёти


У иштирок этган фильмлар дилингизга ёруғлик кириб киради. Ҳар бир ўйнаган роли руҳингизга яқин. Самимий боқиши, беғубор кулгуси ҳар қандай кўнгилни мафтун эта олади. Балки шунинг учун у дунё ғамларидан фориғ, қайғулардан йироқ бўлиб кўринар…

Аммо ҳамманинг ҳам ботини ташқикўринишидек бўлавермайди. Ўзимиз беғам, бедард деб ўйлаган инсонларнинг юрагида не-не оғриқлар билан юришини билмас эканмиз. Бу актрисамиз ҳам худди шундай эканлигини учрашганда билдик. У билан аслида янгиликлар ҳақида ўртоқлашмоқчи эдик. Гап-гапга уланиб, ҳаётининг ғамгин саҳифаларини варақланиб кетди.

 "Юлдузлар ҳам йиғлайди" саҳифамизда изтиробларингизни ёритайлик. Ибрат бўлгулик сабр-матонатингиз бор экан…

Уни рози қилишга астойдил уриндим.

— Дардимни дастурхон қилишни истамайман… Агар… исмимни сир тутсангиз, майли…— қатъийравишда деди у.

Албатта, рози бўлдим. Келишувга биноан, унинг шахсини яширган ҳолда дилидагиларни оққа кўчирдим:

"Машҳур актёрларни бирор бойваччанинг фарзанди ёки яқин инсони деб ўйлашади. Айниқса аёллар ҳақида турли ёмон фикрларга боришлари тайин. Мен ҳақимда ҳам шундай деб ўйлашар… Минг шукрки, ҳар иккисидан ҳам йироқман. Барчасига ўз меҳнатим билан эришдим. Оилада мен ва икки укам бор. Ўн тўртёшга кирганимда отам бизни ташлаб кетди. Тўғрироғи, бир аёлга илакишиб қолди. Энг ёмони, ўша аёл биздан узоқда эмасди. Онамнинг изтироблари, кутилмаган отасизлик, одамларнинг пичир-пичири, кўчада болаларнинг мазаҳлашлари… Буларнинг бари мен энди ўзлигимни англаб етаётганимда юз берди. Албатта, бу менга жуда ёмон таъсир қилганди. Тенгдошларим, маҳалладошларим мен билан укаларимни кўрганлари ҳамони мазах қилишни бошлашарди: "Менинг икки онам бор, бири катта, бири ёш", "Яхши бузоқлар келяпти! Яхши бузоқ иккита онани эмармиш…", "Бугун отанг қайси онангникида?"…

Бунақанги гап-сўзларнинг охири кўринмасди. Уйга йиғлаб келардик:

— Ойи, отамга айтинг, анув хотинникига бормасин! Ҳамма устимиздан куляпти…

Бу сўзларимиз онамга қанчалар азоб бергани фақат ўзигагина аён. Аммо онам бизга ҳеч нарса демасди. Отамни ёмонламас, ёмон дейишимизга йўл ҳам қўймасди. Отам эса бора-бора бизни унутди. Топганини ўша аёлнинг тўрт яшар қизи ва отам билан никоҳидан туғилган ўғлига сарфларди. Онам ўқитувчиэди. Бизни ҳалол ишлаб топган маоши билан боққан.

Юракдаги алам инсонни кучли ёки заиф қиларкан. Менга эса аламларим куч бағишлади. Айнан отамнинг эътиборини тортиш, воз кечиб кетган фарзандлари нималарга қодирлигини кўрсатиш учун ҳамтинмай ўқидим. Биринчи йилиёқ ўзим хоҳлаган ўқишга кирдим. Энди устозларим ва режиссёрлар олдида истеъдодимни кўрсата олишим керак эди. Имтиҳонлар пайтида режиссёрлар ўзлари ишлаётган фильмлар учун қаҳрамон излаб ўқишимизга келарди. Мен режиссёрларнинг нигоҳига тезгина тушмадим. Аммо театрда ишлайдиган бир устозимиз зимдан кузатиб юраркан. Шу инсон туфайли ижод йўлим бошланди. Театрдаги ролларим орқали кинорежиссёрлар эътиборига тушдим. Биринчи ўйнаган ролимнинг ўзи мени машҳур қилди. Бундан ғурурландим, кўксим тоғдек кўтарилди. Онам ҳам ўзида йўқ хурсанд эди. Ўша фильмни қайта-қайта кўрарди. Лекин… бир куни уйга келсам, онам йиғлаб ўтирибди.

— Тинчликми? Нега йиғлаяпсиз? Бирор жойингиз оғрияптими?

— Ўзим… ҳеч гап йўқ…

Ўшанда онамдан ҳеч гап ололмадим. Ҳаммаси иккинчи фильмда суратга тушганимдан сўнгойдинлашди. Бу фильм ҳам эл оғзига тушди. Бундан сармаст бўлиб юрган кунларимнинг бирида уйдагижанжал устига келдим. Отам тинмай онамга бақирарди:

— Сенга ўтган сафар "Қизингни йиғиштириб ол!”, дегандим. Бу нима қилганинг? Бош кўтариб юролмай қолдим-ку!

Аввалига ҳеч нарсага тушунмадим. Кейин гап-сўзларидан англадимки, отамнинг бошини менинг эришган ютуқлар эгиб қўйган экан. Чидаб тура олмадим:

— Мен нимагаки эришган бўлсам, сиз учун қилганман. Бирор марта хабар олмаган болам ўз кучи билан шунча нарсага эришди, деб фахрланар, "Баракалла қизим", дермикансиз деб ўйлаганман. Сиз эса бош кўтара олмаяпсизми? Қайси айбим бошингизни эгди?

— Одамлар изинг артист бўлиб кетибди, дейишяпти. Шу гаплар яхшими?

— Нега ёмон бўларкан? Менинг ножўя ҳаракат қилганимни кўришибдими ўша одамлар? Нега ўша гапирадиган одамларнинг бирортаси ртист бўлгунича қизинг қийналиб кетди, ёрдам бер!”, дейишмади? Нега сизга муҳтож пайтимда улар сизнинг кўзингизни очишмади-ю, энди очиб қўйгилари келиб қолди?Қолган гапимни айта олмадим.

— Бас қил! Отангга қаттиқ гапирма! — онам сўзимни бўлганди.

Йиғлаб уйга кириб кетдим. Кутганларимнинг акси бўлди, ахир! Бу ҳаёт менга берган иккинчи оғир зарба эди. Учинчи зарба эса илк муҳаббатим, қалбим шаҳзодаси томонидан бўлди. У ҳам актёр. Мендан-да, машҳурроқ эди у. Биз бир-биримизга кўнгил қўйгандик. Йигитни билмадим, лекин мен севдим, ёниб севдим. Дунёлардан қизғондим уни. Тушунаман, унинг мухлисаси кўп, доим қизлар қуршовида эди. Қалбим эса унинг ким билан мухлислар, ким билан ошиқона муносабатда бўлишини дарров ажрата оларди.

— Нега анави қиз билан ундай гаплашдингиз? — рашкдан олов бўлиб ёнардим.

— Жиннивой, мухлисам экан…

ҳар доим шу гапни эшитардим. Шундай гапирардики, беҳуда рашк қилганга чиқардим. Ўзи эса менингбирорта мухлисимга қиё боқишга ҳам қўймасди. Қизғаниши меникидан ўн чандон ошарди. Шунинг учун ҳам томошабинлар орасида "Мухлисларни менсимайди, назарга илмайди", деган фикр пайдо бўлди. Газеталар ҳам менинг юлдузлик касалига чалинганим ҳақида бонг урарди. Аммо менинг кам мулоқотда бўлишим, бегоналар билан умуман гаплашмаслигимнинг сабаби у эди. Ҳатто, интервью беришимга ҳам рпуҳсат йўқ эди. Рашки шу даражада эди...

Мен эса унга ўзимга ишонгандек ишондим. Уйга келган совчиларидан кейин тўйимиз бўлишибелгиланди. "Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ", деганлари рост экан, дердим ўзимга. Афсуски, қувончим узоққа чўзилмади. Унинг совчиларини рад этдим. Уйламанг, мен у даражада аҳмоқ эмасман.Озгина сабаб билан бу ишни қилмасдим. Унинг бошқа бир қиз билан учрашиб юрганини ўз кўзим билан кўрдим. Балки, шунчаки танишидир? Шундай бўлса эди… Рашким жанжалга сабаб бўлмасин, дея уларнинг ёнига орқа томондан яқинлашдим. Ўшанда кучни қаердан олганимга ҳанузгача ишонмайман. Чунки улар ошиқ-маъшуқлардек… Демак, бу биринчи учрашувлари эмас.

— Салом, ҳалақит бермайманми? — хотиржам уларнинг ёнига ўтирдим. Қиз машҳур бир актрисанинг ўзи сўрашаётганидан хурсанд бўлди, албатта. Аммо у… бақадек қотиб қолганди…

Менинг илк муҳаббатим шу тарзда якун топди. Унинг яраси ҳануз битмаган, битмаса ҳам керак. Лекин мен бу дардни, атрофимиздагиларнинг гап-сўзини сабр билан енгишга куч топа олдим…

Кўпчилик унинг совчиларини қайтарганим учун мени койиди ҳам.

— Севганим бор. Ўша билан тўйим бўлади… — дея оқладим ўзимни. Бахтимми, бахтсизлигимми билмайман, ўша кунларда остонамизда яна бир совчи пайдо бўлди.

— Диёнатли, имонли аёлларга ўхшади. Оиласи ҳам бизга мос — камтаргина экан, — деди ойим. — Қиз боланинг энг олий бахти, бу — оиласи. Ёш бола эмассан. Оила қурадиган вақтинг келди. Дилингни оғритса ҳам бир гапни айтаман. Сен каби машҳурларга совчи қўядиганлар кам бўлади.

— Ўзингиз биласиз, — дедим юрагим ачишиб. Шу икки сўзим мени яна синовлар домига ташлади.

Келинлигимнинг иккинчи куниёқ эримнинг аввал икки бор уйланганини билдим.

"Эй Худо, яна қанча синовларинг бор? Нега фақат мен панд ейман? Нега мени бунчалар синайсан?" Эримга ҳеч нарса демадим. Бу — тақдир, дея кўз ёшларим билан ҳаммасини енгдим. Минг шукрки, менга аталган қувонч ҳам бор экан. Бир йил ўтиб дунёга келган фарзандим барча оғриқларимга малҳам бўлди. Ғам-қайғумни ҳайдашга мана шу мурғак гўдакнинг кучи етди. У кичкина, жажжи… Аммо менинг, онамнинг дардимизни, ғамимизни олади. Бошимга тушган энг катта бахтсизликни ҳам шу митти вужудга суяниб енгдим. Чунки кўп ўтмай турмуш ўртоғим бизни тарк этди. Нима бўлганда ҳам эрим, кўз очиб кўрганим… Буни енгиш осон эмасди. Фақат боламнинг кўзларига қарабгина ҳаёт давом этаётганини, менга аталган қувончлар ҳали кўплигини ҳис қилардим.

Болам — менинг суянчим, овунчим … Менинг хотиржам қиёфам, доимий табассумим, дардларимни яширувчи ниқобим. Аслида юрагимда бир вулқон пишқириб ётгандек... Яна унда жуда катта ҳадик ҳам борки, "Бугун мен бирорта кўнгилсизлик гирдобига тушмайманми?” дея қўрқаман. Кутилмаганда келадиган қайғулардан юрагим зада бўлган… Бу қўрқувни енгишимда эса менга санъат, ҳаётий тажрибам, яқинларим ва ягона овунчим куч беради. Мен ўтмишимдан уялмайман ёки унутишга ҳаракат қилмайман. Чунки улар мени чархлади. Ҳаётга теран қарашни ўргандим!"

Мен бу актрисани булутлар орасидан мўралаётган қуёшга ўхшатдим. Ҳаётидаги "булутлар" унинг гул чеҳрасига соя солаётган бўлса-да, қалбидаги санъатга бўлган оташ меҳр ҳар бир томошабининг юрагига етиб борди. Худди офтоб нурлари барчани баҳраманд қилганидек…


Категория: Новости | Просмотров: 578 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]