Главная » 2011 » Ноябрь » 25 » Бола бошидан ёхуд 8 ёшида раҳбар
14:16
Бола бошидан ёхуд 8 ёшида раҳбар





У эндигина 8 ёшда, лекин йиллик даромади минглаб фунт-стерлингни ташкил қилувчи шахсий ширкати бор ва барча ишни кичкинтойнинг ўзи қилади...

Лондоннинг Сток Ньюингтон туманида яшовчи Харли Жордин ёш бўлишига қарамай, интернетда махсус сайт очиб, ўз бизнесини бошлади. 6 ёшлик пайтида дўстлари билан ўйинчоқ шарча ўйнаб юриб, онасининг олдига келиб, сайт очмоқчи эканлигини айтади. Харли бизнесини интернет орқали 7.99 фунт-стерлинглик оддий шаричани тенгқурларига сотишдан бошлади, пул айланмаси минг фунт-стерлингдан ошгандан сўнг у акаларини ҳам ёрдамга чақирди ва ўз ширкатига ишга олди. Ширкатига "Marble King” деб ном беради. Ҳозир унинг ширкатидан 600 фунт-стерлинглик махсус тайёрланган ўйинчоқ шарларни ҳам топиш мумкин, у ширкатни янада кенгайтирмоқчи. "Тенгқурларимга ширкатим бор, десам ишонишмайди, бир кун келиб дунёдаги энг йирик ўйинчоқ дўконлари тармоғини ташкил қилишни истайман” дейди Харли
Категория: Новости | Просмотров: 449 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]