Главная » 2011 » Ноябрь » 18 » Автоғаройиботлар
17:48
Автоғаройиботлар



"РАДАР ЯРАТМАСАМ БЎЛАР ЭКАН”

*Тезликни оширганлиги учун йўл полицияси томонидан тўхтатилган шотландиялик физик – радар ихтирочиси Роберт Уотсон "Агар радардан қандай мақсадда фойдаланишларини билганимда эди, ҳеч қачон бундай кашфиётни яратмаган бўлардим" деган экан.

"МАШИНА ҲАЙДАМАСАМ ҲАМ, ҚОИДАНИ БИЛАМАН”

*Илк йўл ҳаракати қоидаларини ишлаб чиққан америкалик Уильям Фелпс Ино ҳеч қачон ўзи рулга ўтириб, машина ҳайдамаганлиги таажубланарли.

"МАСТМИСИЗ? УНДА КЕЧИРАМИЗ”

*Машинани маст холатда бошқарганлик учунжаҳоннинг кўплаб мамлакатларида қатъий жазо чоралари қўлланилади. Бироқ Уругвайда аксинча- машинани маст ҳолатда бошқаришга қоидабузарлик эмас, вазиятни юмшатувчи ҳолат сифатида қаралади.

БУТУН ШАҲАРДА 9 СВЕТОФОР

*Сиз яшаб турган туманда неча дона светофор борлигини биласизми? Шаҳрингизда-чи? Битталаб санаб чиқиш жуда қийин масала бўлса керак?! Қаранг-ки, аҳолиси 18 миллиондан ошиқроқ бўлган Қоҳира (Каир)да атиги 9 дона светофор қайд этилган. (2008 йил тадқиқотлари)

АЙИҒИНГИЗНИНГ "ПРАВА”СИ БОРМИ?

*Россиялик цирк устаси Валентин Филатовнинг машҳур айиқлар цирки Штутгартда гастроль сафари билан бўлганда кутилмаган ҳодиса рўй берган. Репетиция пайтида мотоцикл минган айиқ арена чегарасидан, сўнгра цирк дарвозасидан чиқиб, катта кўчагадаги машиналар оқимига қўшилиб кетади. Филатов машинада унга етиб олиб тўхтатгунга қадар айиқ учта чорраҳани кесиб ўтишга улгуради. Чорраҳаларнинг ҳар бирида харакатни назорат қилувчилар ноанъанавий "ҳайдовчи”га йўл бериб туришди. Шу куни кечга бориб Штутгарт полицияси айниққа хайдовчилик гувохномасини топширади.

12-04 ЮАГ

*1961 йилнинг 12 апрелида фазога қилган илк парвозидан кейин дунёда биринчи космонавт Юрий Гагаринга 12-04 ЮАГ (парвоз вақти ва исм шарифига мос) рақамли қора "Волга" тақдим этилган. Кейинчалик бу харфлар расман Москва вилояти индексига киритилиб, қолган барча космонавтларнинг машиналарига ҳам ўзларининг парвоз вақтларига мос ҳамда ЮАГ харфлари қайд этилган автомобиль рақамлари топширилган.

АЁЛЛАР МАШИНА МОЙИНИ АЛМАШТИРМАЙДИ

*Маълумотларга қараганда, автомобиль эҳтиёт қисмларини янгитдан сотиб олувчиларнинг 65-80 фоизини аёл ҳайдовчилар ташкил этишаркан. Аёллар уларни тузатишдан кўра янгисини харид қилиш осон деб билишадими ёки усталарнинг фойда кўриш учун қиладиган найрангига чув тушишадими, бу ҳақда тадқиқотчилар фикр билдиришмаган. Дарвоқе, аёллар машина мойи, фильтрини алмаштириш каби заруратларга ҳам анча бефарқ қарашаркан.

АВТОМОБИЛНИНГ ҚАЙСИ ҚИСМИ ТАСОДИФАН КАШФ ЭТИЛГАН?

1903 йили француз кимёгари Эдуард Бенедиктус тасодифат ичи нитроцеллюлоза билан тўлдирилган колбани тушириб юборади. Шиша дарз кетди, аммо синиқлари атрофга сачраб кетмайди. Гап нимада эканини тушунган Бенедиктус, илк бор автомобилнинг олд ойналарининг замонавий синмайдиган турини яратади. Ҳаётий тажриба бу ихтиронинг автохалокатлар оқибатида қурбонлар сонининг камайишига ёрдам бераётганини кўрсатди..

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ 960 – УРИНИШДА ОЛГАН АЁЛ

Жанубий Кореяда яшовчи 70 ёшли Чха Са Сун ниҳоят ҳайдовчилик гувоҳномасини олди. У илк имтихонларни 2005 йилда топширган эди, аммо синовдан ўта олмаган. Шундан бери назарий имтиҳонларни деярли ҳар куни, амалий имтихонларни эса 10 мартагача топширган. Ортга чекинмайдиганбу аёлнинг қатъияти уни миллий қаҳрамонга айлантирди. Hyundai компанияси эса воқеанинг ижобий якунидан сўнг бу аёлга машина совға қилди.

МЕРСЕДЕС-БЕНЦ ЛОГОТИПИДАГИ "ЮЛДУЗ” НИМАНИ БИЛДИРАДИ?

Мерседес-Бенцнинг 1909 йили ишлаб чиқарилган логотипидаги учқиррали юлдуз марканинг қуруқлик,сув ва ҳаводаги омади белгисидир. Бу- марка эгаси Даймлер компанияси автомобилдан ташқари сув ва авацион двигателларини ишлаб чиқарилиши билан изоҳланади.

АВТОМОБИЛ ҲАЛОКАТИ "ТУФАЙЛИ” МАШХУР ҚЎШИҚЧИ БЎЛДИ...

Хулио Иглесиас ёшлигида футбол дарвозабони бўлган ва Мадриднинг "Реал” жамоаси таркибида тўп сурган. Бироқ унинг футбол билан боғлиқ фаолияти 20 ёшида, Хулио авиоҳалокатга учрганлиги сабаб ниҳоясига етган. Фалаж бўлиб, 3 йилгача шифохонада ётган йигитнинг ўша вақтда фақат қўли ишларди. Ётган жойида гитара чалишни ўрганган Иглесиас ва натижада таниқли қўшиқчи бўлибкетади.

Категория: Новости | Просмотров: 613 | Добавил: JANOB_XECHKIM
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]